Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига таъсирини бартараф этишнинг йўллари ва чоралари

Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига таъсирини бартараф этишнинг йўллари ва чоралари

2009 йил 19 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг “Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасига таъсирини бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” мавзуига бағишланган семинари бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан глобал иқтисодий инқирознинг салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида 2008 йили “2009-2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши чоралар Дастури” қабул қилинган бўлиб, унда тегишли чора-тадбирлар билан бир қаторда мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Семинарда таъкидланганидек, ушбу Дастур қабул қилиниши ва жойларда бажарилиши эвазига, 2009 йилнинг I чорагида АКТ соҳасида 377,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди, шундан аҳолига 207,7 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 40,1 фоизни ташкил этди. Экспортнинг прогноз кўрсаткичлари 144,7 фоизга бажарилди.

2009 йилги АКТ соҳасида инвестицион дастурга киритилган лойиҳалар бўйича I чоракда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ва кредитлари 38,8 млн. АҚШ доллари, соҳа корхоналарининг ўз маблағлари эвазига 8,8 млрд. сўм миқдорида сармоялар ўзлаштирилди.

Жаҳонда рўй бераётган иқтисодий инқирознинг мамлакатимиз АКТ соҳасига таъсирининг олдини олиш ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастурини бажариш борасида алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари томонидан тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, хизматлар ҳажмини ошириш, молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ алоқа ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда “Ўзбектелеком” АК томонидан 169 рақамли телефон станциялар ишга туширилди, (уларнинг 128 таси қишлоқ жойларида), 8476,2 минг канал километр узунликда оптик толали кабель ётқизилди, 30,8 млн АҚШ доллари қийматига тенг 9 та йирик лойиҳани бажаришга киришилди.

“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан қишлоқ аҳолисига почта алоқаси хизмати кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида олис ва тоғли қишлоқ жойларида 20 та кўчма почта бўлимлари ташкил этилди. Жорий йилнинг охиригача яна 202 та аҳоли пунктларини кўчма почта бўлинмалари билан қамраб олиш режалаштирилган.

Қайд этилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввало қишлоқ жойларда турмуш даражасини юксалтириш, АКТ хизматлари сифатини тубдан яхшилашини таъминлаши семинарда алоҳида таъкидланиб ўтилди. Шунингдек, қишлоқ жойларда алоқа ва телекоммуникация хизматларига ихтисослашган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идора ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирок этишди.

Семинар якунида қатнашчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 7439

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими