Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Замонавий автомобиль йўллари ва транспорт инфратузилмасининг ривожлантириш – иқтисодиётнинг янада ўсиши ва юклар транзити кўпайишининг муҳим омили

Замонавий автомобиль йўллари ва транспорт инфратузилмасининг ривожлантириш – иқтисодиётнинг янада ўсиши ва юклар транзити кўпайишининг муҳим омили
2009 йилнинг 12 июнида “Ўзавтойўл” ДАК нинг биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг “Замонавий автомобиль йўллари ва транспорт инфратузилмасининг ривожлантириш – иқтисодиётнинг янада ўсиши ва юклар транзити кўпайишининг муҳим омили” мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, республика вазирликлар ва идоралари, “Ўзавтойўл” ДАК, Молия вазирлиги қошидаги Республика Йўл жамғармасининг раҳбар ва мутахассислари, Бизнес логистикани ривожлантириш Уюшмасининг вакиллари, юкларни ташувчи, жўнатувчи жамоат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизация қилишнинг мақсадли лойиҳаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Бу эса янги корхоналарни жойлаштириш ва бутун иқтисодиётни тараққий эттириш учун зарур ва қулай шарт-шароитлар яратиши, мамлакатимизнинг бой минерал-хом ашё ресурсларини ўзлаштириш имкониятларини кенгайтиришга ҳизмат қилади. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси, авваламбор, автомобиль ва темир йўлларнинг ривожланган тизими, уларнинг самарали фаолияти ишлаб чиқаришдаги умумий харажатларни, жумладан юклар транзити иштирокчиларининг харажатларини камайтиришнинг муҳим шарти ва омилидир. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган ҳизматлар ва бутун иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширади.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан республикамизнинг ҳамма регионларини узвий боғловчи, халқаро талаб ва стандарталарига жавоб берадиган ва мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини кенгайишига ҳизмат қиладиган ягона миллий транспорт тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги «2009-2014 йилларда Ўзбек миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори билан 2009-2014 йилларда автомобил йўлларни қуриш, реконструкция қилиш Дастури тасдиқланиши катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Сўзга чиққанлар “Юклар транзити тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳалқаро тажрибани ўрганиш, чет мамлакатларда ўхшаш қонунларнинг қўлланилиши амалиётини таҳлил қилиш ва танқидий баҳолаш асосида ишлаб чиқилаётганлигини, шунингдек мамлакатимизнинг транзит тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ҳалқаро қонун ҳужжатлари билан бирхиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Умуман, давра суҳбати иштирокчилари замонавий автомобиль йўллари ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш – иқтисодиётнинг янада ўсиши ва юклар транзити кўпайишининг муҳим омили бўлиши ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Кўришлар сони: 7600

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими