Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба

Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба
2009 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида илмий амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир қатнашчилари фуқаролар мурожаатларининг ҳуқуқий асослари масаласини жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг оқибатлари ва бу жараённинг минтақага, хусусан, Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиётига таъсири, бу йўналишда ҳукумат томонидан амалга оширилаётган тадбирлар контекстида муҳокама қилдилар.

Давом этаётган жаҳон иқтисодий инқирозини олдини олиш борасида мамлакатимиз ҳукумати томонидан кўрилаётган чора тадбирлар ва бу ҳолатни бартараф қилишнинг муҳим омилларидан бири бўлган фуқаролар мурожаатларига доир қонунчилик тадбир қатнашчиларининг диққат марказида бўлди.

Давра суҳбати қатнашчилари жаҳон молиявий инқирози таъсирини юмшатиш ва бартараф қилиш учун мамлакатимизда етарли шароитлар мавжудлигига ва бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилаётган масалаларга бўлган эътибор эканлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу ўринда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган “2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган инқирозга қарши чоралар дастури”да мулкдорлар, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, асосий озиқ -овқат ва истеъмол товарларига нархларни сезиларли даражада пасайтириш масалалари қамраб олинганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига доир барча зарур қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилди. Айни вақтда бу соҳада қўлга киритилган ютуқларга қарамай фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилиб, аниқ таклифлар берилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат, ҳуқуқ - тартибот органлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, экспертлар, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўришлар сони: 3941

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими