Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Вояга етмаганлар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси: миллий қонунчилик мониторинги ва қўллаш амалиёти

Вояга етмаганлар ҳуқуқини  ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси: миллий қонунчилик мониторинги ва қўллаш амалиёти
2009 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Вояга етмаганлар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси: миллий қонунчилик мониторинги ва қўллаш амалиёти” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарни қўмита раиси А.Саидов олиб борди. Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган ёшлар умумий аҳолининг 40%, 30 ёшгача бўлганлар эса 64% ташкил этади. Шу маънода, аҳолимизнинг аксарият қисмини ташкил этадиган вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътиборни жалб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Юртимизда болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, соғлом авлодни камол топтириш учун зарур бўлган барча шароит ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, ўсиб келаётган авлод ҳақида ғамҳўрлик қилиш ва уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган ижтимоий дастурлар устуворлигига айниқса катта аҳамият бериб келинмоқда.

Тадбирда маърузачилар таъкидлашганидек, баркамол авлод орзуси йўлида амалга оширилаётган барча-барча ишлар замирида келажакка Ватан тақдирига масъуллик ётади. Соғлом зурриёт, яъни жисмоний ва маънавий етук авлоднинг шаклланиши ва имкониятларини рўёбга чиқариш қабул қилинаётган қонунларни мақсади болаларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборат. Мустақиллик йилларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларига доир қабул қилинган 100 дан ортиқ қонун хужжатлари халқаро стандартларга мосдир. Шулардан 10 таси Қонун, 33 таси Президент Фармони, 42 таси Вазирлар Маҳкамасининг Қароридир. Ўзбекистон Республикаси ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид 38 та халқаро ҳужжатларнинг иштирокчисидир. Тадбирда сўзга чиққан қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси фаолиятида қабул қилинган янги қонунлар ва давлатимизда шу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхташди.

Семинар ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, нодавлат ташкилотлари, ЮНИСЕФ, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Кўришлар сони: 5047

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими