Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда Ўзбекистон хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда Байналмилал маданият марказининг роли

Парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда Ўзбекистон хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда Байналмилал маданият марказининг роли
2009 йил 15 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда Ўзбекистон хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда Байналмилал маданият марказининг роли” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев олиб борди.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш давлатлараро муносабатларнинг ҳуқуқий асосини шакллантиришга кўмаклашиши жиҳатидан ўзаро ишончни мустахкамлаш, асосий муаммоларга нисбатан ёндашувлар бири-бирига мос келишини таъминлаш асосидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Ҳозирги кунда парламентлараро алоқалар тобора кўпроқ давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларнинг муҳим ва ажралмас таркибий қисмига айланиб бормоқда ва парламент дипломатияси долзарб муаммоларни ҳал этишда ишга солиниши лозим бўлган ғоят муҳим ташқи сиёсий восита сифатида эътироф этилмоқда.

Бундай алоқалар замонавий халқаро муносабатларнинг мазмунига, даражасига, уларни ривожлантириш суръатлари ва истиқболларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда икки палатали парламент шакллантирилган кундан эътиборан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу даврда бу алоқаларнинг географияси анча кенгайди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқлар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тинчлик ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 1997 йил 27 майдаги Қарорига асосан ташкил этилган “Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши” давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда ва бугунги кунга қадар Кенгаш ўзбек халқи тарихи ва миллий қадриятларини хорижий мамлакатларга кенг тарғиб этиш, «халқ дипломатияси”ни ривожлантириш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Давра суҳбатида маърузачилар томонидан, 35 та хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари тузилганлиги, уларнинг кўп қиррали фаолияти, айниқса хорижий мамлакатларда Ўзбекистонлик ишбилармонларнинг халқаро кўргазмалари ўтказилганлиги, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар жамиятлари билан узвий алоқа ўрнатилганлиги масалаларига кенг тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Кенгашнинг АҚШ, Германия, Хитой Халқ Республикаси, Вьетнам, Латвия давлатларига ташриф буюрган делегациялари аъзолари томонидан Ўзбекистон, унинг бугунги фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари, ўзбек миллий урф-одатлари, маросимлари, ўзбек санъатини тарғибот – ташвиқот қилиниши катта аҳамиятга эга.

Республикада мустақиллик йиларида ташкил этилган 150га яқин миллий маданий марказлар муваффақиятли фаолият олиб бораётганлиги, бу эса мамлакатимизда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги ва бу ўринда республика Байналминал марказининг ўрни алоҳида эканлиги қайд этиб ўтилди.

Давра суҳбати ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари, Дўстлик жамиятлари Кенгаши, Байналмилал маданият маркази ва миллий маданий марказлар раҳбарлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Кўришлар сони: 7100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими