Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатлари билан парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари

Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатлари билан парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари

2009 йил 12 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатлари билан парламентлараро алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев олиб борди.

Тадбирда таъкидланганидек, ХХ асрда Яқин Шарқ минтақаси сиёсий, иқтисодий, молиявий ва диний-маданий соҳалардаги халқаро муносабатларнинг таъсирчан омилига айланди. Ўзбекистон Республикаси ва Яқин Шарқ давлатлари парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатимизнинг ушбу минтақа давлатлари билан серқирра алоқаларининг таркибий қисмини ташкил этиб, бундай ҳамкорлик миллий манфаатларимизни халқаро миқёсда тўлақонли тарзда олға суриш ва ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқади.

Айтиш жоизки, Яқин Шарқ минтақаси дунё аҳолисининг тахминан 1/5 қисмини қамраб олган мусулмон оламининг “юраги” ва ўзига хос “эпицентри”ни ташкил этади. Глобал кўламлардаги мусулмон диний ва маданий анъаналар ҳамда замонавий ислом тафаккурининг кучли тўлқинлари айнан шу ердан тарқалади. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам, мустақиллик йилларида ислом маданиятининг энг қадимий ва нуфузли марказларидан бири сифатида, диний омилнинг ҳаётий ролини эътироф этган ҳолда, дунёвийликка асосланган демократик тараққиёт йўлидан бориб, бу соҳада ибратли тажриба тўплашга эришди. Мазкур икки ҳаётий воқеликнинг ўзаро манфаатли уйғунлашувида мамлакатимиз ва Яқин Шарқ давлатлари парламентлари ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Тадбир иштирокчилари томонидан мавзунинг яна бир муҳим қиррасига алоҳида эътибор қаратилди. Бу – Яқин Шарқ минтақасида жойлашган бир гуруҳ араб давлатларининг халқаро иқтисодий ва молиявий муносабатлардаги мунтазам равишда мустаҳкамланиб бораётган ўрни билан боғлиқ. “Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши” деб номланадиган минтақавий тузилмага бирлашган бундай мамлакатлар билан Ўзбекистон ўртасидаги инвестицион ҳамкорликнинг ҳуқуқий-меъёрий базасини шакллантириш ва ривожлантириш парламентлараро алоқаларнинг долзарб йўналишларидан бири эканига алоҳида урғу берилди.

Давра суҳбати ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтлари ходимлари ҳамда Тошкент ислом университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари, аспирант ва магистрантлари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 6389

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими