Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонуннинг янги таҳрири тайёрланди 21.01.2011
Қонуннинг янги таҳрири тайёрланди

2011 йил 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан республикамизнинг мутасадди вазирлик ва идоралари вакиллари, олимлар, хўжалик бошқаруви органлари ва улар таркибига кирувчи корхоналарнинг бош бухгалтерлари ҳамда депутатлар корпуси иштирокида “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) лойиҳасининг концептуал асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

18.01.2011
Маҳалла фуқаролик жамиятининг ноёб тузулмасига айланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тизими: ҳолати ва такомиллаштириш йўллари” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

12.01.2011
Ислоҳотлар самараси

2011 йил 12 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги  ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди.  

10.01.2011
Фермер хўжаликлари истиқболини кўзлаб

2011 йил 10 январь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Фермер хўжаликларининг  молиявий-иқтисодий муносабатларига оид қонунчиликни бугунги кун талаблари даражасида такомиллаштириш масалалари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

07.01.2011
Долзарб мавзуга бағишланди

Жорий йилнинг 7 январь куни  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган  “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш масалаларига  бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ватан равнақи йўлида бирлашайлик 06.01.2011
Ватан равнақи йўлида бирлашайлик

6 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида ташкил этилган  “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг роли” мавзуидаги конференция бўлиб ўтди

04.01.2011
“Инсон ҳуқуқлари маданиятининг шаклланиши: тажриба ва истиқболлар”

2011 йил 4 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг парламентдаги фракцияси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари маданиятининг шаклланиши: тажриба ва истиқболлар” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

18.12.2010
Сўз эркинлиги ва журналист масъулияти

2010 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан «Сўз эркинлиги ва ОАВ: журналистнинг ўрни ва масъулияти» мавзуида минтақавий конференция ўтказилди.

17.12.2010
Соҳанинг норматив-ҳуқуқий асослари ва ривожланиш истиқболлари

2010 йил 17 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда рақамли телерадиоэшиттириш: норматив-ҳуқуқий асослари ва ривожланиш истиқболлари» мавзуига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

16.12.2010
Деҳқон хўжаликларининг ерга мустақил эгалик қилишининг ҳуқуқий асослари

Ушбу мавзуда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан 2010 йил 16 декабрь куни Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган давра суҳбати сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоларининг сайловолди платформаларида белгиланган позиция ва вазифалардан келиб чиқадиган қарашлар атрофида қизғин баҳс-мунозаралар билан бошланди

14.12.2010
Ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон манфаатлари учун

2010 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Тошкент Тиббиёт академияси билан ҳамкорликда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда тиббиёт тизимининг тутган ўрни» мавзуида давра суҳбати ўтказилди

Ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди 14.12.2010
Ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2010 йил 14 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими