Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

«Экологик назорат тўғрисида»ги  Қонун лойиҳаси муҳокамаси 17.02.2011
«Экологик назорат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида атроф муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган “Экологик назорат тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вақти етганлиги алоҳида таъкидланган эди.

16.02.2011
Маҳалланинг роли ошиб бормоқда

2011 йил 16 февраль куни Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси “Маҳалла” жамғармаси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти билан ҳамкорликда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги  қонунчиликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида жамоатчилик эшитуви шаклида илмий-амалий семинар ташкил этди.

14.02.2011
Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий механизмини яратиш – давр тақозоси

2011 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Фарғона вилояти ҳокимлигида «Жамоатчилик назоратининг очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришда тутган ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

14.02.2011
Мақсад: демократик ислоҳотларни ривожлантириш

2011 йил  14 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси      Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий   университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов  томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида эълон қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган ғояларни амалга оширишдаги устувор вазифалар” мавзуида тадбир ўтказди.

13.02.2011
Фуқаролик жамияти институтлари ривож топмоқда

2011 йил 13 февраль куни Андижонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Андижон минтақавий ахборот таҳлил маркази ҳамкорлигида “Мустақилликнинг 20 йиллиги: Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари тараққиётининг  таҳлили ва истиқболлари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

12.02.2011
Конференция Тўрақўрғон туманида ўтказилди

12  февраль  куни  Наманган  вилояти  Тўрақўрғон  туманида  Олий  Мажлиси  Қонунчилик  палатаси  Демократик  институтлар, нодавлат  ташкилотлар  ва  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  қўмитаси  ташаббуси  билан  ЎзХДП  ва  ЎзМТДП  нинг  парламентдаги  фракциялари  ҳамда  Фуқаролик  жамиятини  ўрганиш  институти  ҳамкорлигида ўтказилган  илмий – амалий  конференция  Ўзбекистон    Президенти И. Каримов томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда  демократик  ислоҳотларни  янада  чуқурлаштириш  ва  фуқаролик  жамиятини  ривожлантириш  концепцияси” асосида  фуқаролик  жамияти  институтларини  шакллантириш  ва  ривожлантиришнинг  ҳуқуқий  асослари” мавзуига  бағишланди.

Таълим сифатини ошириш-долзарб вазифа 11.02.2011
Таълим сифатини ошириш-долзарб вазифа

2011 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Таълим сифати ва меҳнат бозори талабларини уйғунлаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Адвокатура тизими такомиллашмоқда 11.02.2011
Адвокатура тизими такомиллашмоқда

          Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан 11 февраль куни «Адвокатура тизимининг такомиллашуви — суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг таркибий қисми сифатида» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

10.02.2011
Вазифалар белгилаб олинди

2011 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнти И.А.Кaримoвнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидаги  “Бaрчa рeжa вa дaстурлaримиз Вaтaнимиз тaрaққиётини юксaлтириш, xaлқимиз фaрoвoнлигини oширишгa xизмaт қилaди” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

28.01.2011
Чиқиндидан биогаз олинмоқда

2011 йил 25 январь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши, “Ихлос Бизнес  Барака” ҳусусий корхонаси  Кучлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ташкил этилган чиқиндидан биогаз ва биоўғит олиш қурилмасини ишга туширишга бағишланган    тадбир бўлиб ўтди.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг матбуот анжумани 28.01.2011
Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг матбуот анжумани

2011 йил 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг 2010 йилдаги фаолияти якунлари ва 2011 йилга белгиланган устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Давра суҳбати баҳс ва мунозараларга бой бўлди 21.01.2011
Давра суҳбати баҳс ва мунозараларга бой бўлди

2011 йил 21 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари нормаларини  такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими