Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инновацияларни қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиқ этиш – қишлоқ барқарор тараққиётининг муҳим омили

Инновацияларни қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиқ этиш – қишлоқ барқарор тараққиётининг муҳим омили

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси томонидан “Инновацияларни қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиқ этиш – қишлоқ барқарор тараққиётининг муҳим омили” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг катта қисми қишлоқ жойларда яшашини инобатга олган ҳолда “Адолат” социал-демократик партиясининг фракцияси инновацион фаолиятни ривожлантириш қишлоқни барқарор тараққий эттиришнинг муҳим омилидир деб ҳисоблайди. Шунингдек, фракция аъзолари инновацион ишланмаларнинг қишлоқ хўжалигида ва соҳа корхоналари фаолиятида самарали қўлланилиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг Ўзбекистонга таъсирини камайтиришга, қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар раҳбарлари, олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вакиллари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермерлар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Маърузачилар инновация фаолиятига нисбатан жаҳонда иқтисодиётни модернизация қилишнинг асосий шарти сифатида қаралишини ҳамда қишлоқ хўжалигида маҳсулот самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири эканлигини таъкидладилар. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигини технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш Ўзбекистонда қишлоқ тараққиётини таъминлашнинг асосий масалаларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фақатгина янги техника ва машина технологияларини яратиш ҳамда ўзлаштириш, мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини ва рақобатбордошлигини ошириш имкониятини яратади. Қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш ва энергия ресурслари билан таъминлаш, хусусан энергия ва ресурсларни тежовчи агротехнологияларни ишлаб чиқариш ҳамда тадбиқ этиш учун давлат кўмаги талаб қилинади.

Инновацион технологиялар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларига комплекс татбиқ этилган тақдирда меҳнат шароитини тубдан ўзгартиришга, шу орқали нафақат иқтисодий, балки ижтимоий масалаларни ҳам ҳал этилишга эришиш мумкин. Бундай технологиялар моҳиятан олганда илмий-техник тараққиёт ютуқларининг ифодаси бўлиб, тез ва катта самара беради.

Илмий анжуман дастурига қишлоқларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфрастузилмани янада ривожлантириш масалалари киритилди. Юқоридагиларни инобатга олиб, семинар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Патент идораси, Фанлар академияси, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, аграр, иқтисодиёт ва техника олий ўқув юртлари иштирокида ўтказилди.

Семинарда ҳозирги даврда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили сифатида қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини қайта ташкил этишнинг роли ошиб бораётганлиги таъкидланди. Ижтимоий инфратузилманинг ривожланишига қараб, нафақат қишлоқ аҳолиси, балки шаҳар аҳолиси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган қишлоқ салоҳияти ўсиб боради, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини реал тенглаштириш учун имкониятлар яратилади. Инфратузилмани самарали ривожлантириш эса, ўз навбатида унинг тармоқлари ўсиш кўрсаткичларини ва йўналишларини, ижтимоий, маданий ва маиший хизматлар кўлами ҳамда тизимини олдиндан аниқлаб олишни талаб этади.

Семинарда ҳозирги куннинг воқелигига жавоб бермайдиган, эски замондан қолган ёндашувлардан воз кечиш ҳақида ҳам диққатга сазовор фикрлар билдирилди. Ҳар қандай инновацияни комплекс жорий этиш учун — унинг ютуқлари ва имкониятларидан ўринли фойдаланиш бўйича аҳоли билимларини янада ошириш талаб этилади. Шу сабабли, мавжуд кадрларнинг амалий ва назарий билимларини, иқтисодий маданиятини оширишга қаратилган мақсадли фаолиятни амалга ошириш зарур.

Семинар иштирокчилари қишлоқ хўжалигининг тараққиётига қаратилган норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интеллектуал мулкни ишлаб чиқариш ва ҳимоя қилиш жараёнига инновацион технологияларни татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама этдилар.

Бундан ташқари семинарда таъкидландики, инновацион ғоянинг туғилиши ва янги илмий натижаларни қўллаш имконияти фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар жараёнида юзага келади. Интеллектуал манбалар бевосита фан, таълим ва ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлиб, улар жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг харакатлантирувчи кучига айланади.

Инновация натижаларини қишлоқ хўжалиги тараққиётига жорий этишни мақбуллаштириш мақсадида семинар якунида махсус тавсиялар ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Фанлар академияси, “Ўзкимёсаноат” ДАК, “Ўзагромашсервис”, “Ўзпахтасаноат” ишлаб чиқариш бирлашмалари, Патент идораси, суғурта компаниялари, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

Кўришлар сони: 6624

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими