Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш дорасидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларнинг амалга оширилиши

Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш дорасидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларнинг амалга оширилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси 2009 йил 27-март куни “Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш дорасидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларнинг амалга оширилиши” мавзусида ўзининг сайёр йиғилишини Урганч шаҳрида ўтказиб, унда Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг Одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан касаллик (ОИВ) тарқалишининг олди олинишига мутасадди бўлган вакилларини таклиф этди. Йиғилишда ушбу соҳага оид қонунчиликнинг ижро этилиши, қонунчилик талабларидан келиб чиқадиган вазифалар мухокама қилинди.

Қайд этилишича одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан касаллик, яъни ОИВ касаллиги бугунги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланди. Унинг салбий таъсири бугун соғлиқни сақлаш тизимигагина эмас, балки мамлакатнинг иқтисодий ва миллий хафвсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда. У аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмини зарарлаши, ОИВ касалллигига чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти ва унга кетадиган сарф-ҳаражатларнинг катталиги, шунингдек мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши орқали иқтисодий тараққиётга хавф туғдирса, ушбу касалликка чалинганларнинг камситилишига учраши мумкинлиги ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали миллий тараққиёт ва барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Республикамизда мазкур касалликнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу соҳага оид муносабатлар “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинган.

Маълумки, бугунки кунга келиб халқаро миқёсда ОИВ касаллиги тарқалишига қарши кураш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарди. Чунки эпидемия тарқалиши жадаллашиб бормоқда. 2004 йилнинг кўрсаткичларига кўра дунё бўйича 4,9 млн. одам зарарланган бўлса, 2008 йилга келиб 33,2 млн. одам ушбу касалликка чалинганлиги аниқланган. Ушбу касаллик натижасида 20 млн. киши вафот этган.

Касалликнинг юқорида қайд этилган жиҳатлари эътиборга олинган ҳолда мамалакатимизда ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш масаласи доимо давлат эътибори ва назорати остида, бўлиб бу борада жиддий, аниқ чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Шулардан энг муҳими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекитсон Республикасида ОИВ инфекцияси тарєалишига єарши кураш самарадорлигини оширишга доир єўшимча чора-тадбирлар тўјрисида" 2008 йил 26 декабрдаги ПЄ-1023-сон єароридир. Мазкур қарор ОИТСга қарши кураш борасида ягона тизимни шакллантириш, аҳолини ОИВ инфекциясидан ишончли ҳимоя қилиш ва унинг зарурий профилактикасини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чораларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, ОИТС марказларининг моддий техника базасини кучайтириш, ОИВ касаллигига қарши кураш соҳасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди ва соҳада катта ўзгаришлар қилиниши ва янада жиддий эътибор қаратилишига асос бўлди. Унга кўра Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш маказлари асосида ОИТС га қарши курашни ташкил қилишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган ягона тизимини яратиш, ОИВ инфекцияси тарєалишига єарши кураш тадбирларини мувофиєлаштириш Республика комиссиясини тузиш топширилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигидаги Комиссия таркиби ва Комиссия ҳақидаги низом тасдиқланди. Президент қарорида Комиссиянинг асосий вазифалари ҳам белгилаб берилди.

Юқорида қайд этилган Президент қарорини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазиролар Махкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан Республика ОИТСга єарши кураш маркази тузилмаси ва минтаєавий марказларнинг намунавий тузилмаси, ОИТСга єарши кураш марказлари тўјрисидаги низом, 2009 - 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарєалиши профилактикаси бўйича саъй-іаракатлар миллий режаси тасдиєланди.

Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган 2009 - 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарєалиши профилактикаси бўйича саъй-іаракатлар миллий режаси ҳам ниҳоятда муҳим норматив ҳужжат бўлиб, унда барча мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, уларнинг муддатлари, молиявий манбаалари аниқ белгилаб қўйилган.

Қўмита йиғилишида юқорида қайд этилган норматив ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, соҳада мавжуд камчиликлар мухокама қилинди. Жумладан, Хоразм вилоятида ушбу касалликнинг аёллар ўртасида кўпайганлиги, ОИТСга қарши кураш маркази мослаштирилган бинода жойлашганлиги, таъмирталаблиги, вилоят даволаш профилактика муассаларидаги марказий стрелизация пунктлари талабга жавоб бермаслиги, Қорақолпоғистон Республикасида эса айрим туманларнинг ОИТС диагностика лабораториялари таъмирга муҳтожлиги, кадрлар етишмовчилиги мавжудлиги, қишлоқ жойларда, айниқса ёшлар орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси борасидаги тарғибот ишлари етарли эмаслиги қайд этилиб, бу борадаги ишларни кучайтириш тавсия қилинди.

Шунингдек йиғилишда амалдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги 1999 йил 19 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам такомиллаштириш зарурати мавжудлиги ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди

Кўришлар сони: 7615

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими