Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшларнинг сиёсий иштирокини таъминлашда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзуида ўтказилган давра суҳбати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшларнинг сиёсий иштирокини таъминлашда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзуида ўтказилган давра суҳбати
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ва манфаатларини ифодалашда нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотларининг ўрни аҳамиятлидир. Айниқса, улар қаторида турувчи сиёсий партияларнинг ушбу йўналишдаги имкониятлари салоҳиятлироқдир. 2009 йил 24 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшларнинг сиёсий иштирокини таъминлашда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзуида ўтказилган давра суҳбатининг мақсади ҳам сиёсий партияларнинг ушбу салоҳиятини таҳлил этишга қаратилди.

Давра суҳбати Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партиянинг Тошкент шаҳар “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий университети қошида ташкил этилган “Ёш политологлар” клуби ташаббуси ва ҳамкорлиги остида ташкил этилди.

Давра суҳбатида ёшларнинг давлат бошқарувидаги, сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнидаги иштироки, ўз манфаатларини тўғри англай олиши ва уларни давлат ҳокимияти органлари даражасида ифодалай олиши ва умуман мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлашда сиёсий партияларнинг имкониятлари таҳлил этилиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” Кенгашининг ушбу йўналишдаги фаолияти, салоҳияти ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Партия давлат бошқарувида фуқароларнинг сиёсий иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор бериб келади. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Уставида партия “фаолияти ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти негизида ҳуқуқий фуқаролик жамитятини қуриш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига аҳолининг барча қатламларини жалб этиш, ҳокимиятнинг вакиллик органлари орқали давлат бошқарувида иштирок этиш, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, мамлакат ҳаётининг муҳим масалалари юзасидан ўз тарафдорларининг фикр ва мулоҳазаларини юзага чиқариш ва бу масалалар бўйича партия позициясини кенг жамоатчиликка ва барча поғонадаги давлат ҳокимият органларига етказишга қаратилган”лиги қайд этилган. Мамлакатимиз фуқароларининг сиёсий иштироки конституция, мамлакат қонунчилиги ва у ратификация қилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам кафолатланади.

Бугун мамлакатимизда мустаҳкамланиб бораётган фуқаролик жамиятида ёшлар салмоқли ўринни эгаллайди, уларнинг маънавий-маърифий, илмий ва сиёсий салоҳияти ва истиқболи форовон ва буюк келажагимиз кафолатидир. Шу боис ҳам мамлакат сиёсий партяилари “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти” сари ўтиш тизимида ёшларга алоҳида эътибор бериб келмоқдалар.

Ҳар қандай мамлакатда фуқаролик жамиятининг мустаҳкамланиши, демократлашув жараёнларининг фаоллашуви фуқароларнинг фаол сиёсий иштироки билан боғлиқ. Ўз навбатида фаол сиёсий иштирок фуқаролардан юқори сиёсий маданият, сиёсий онг ва ташаббускорликни талаб этади.

Давра суҳбати ташаббускорларидан бўлган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари партия томонида ёшларнинг кегнг ва фаол сиёсий иштирокини таъминлашдаги тажрибаси, имкониятлари ва механизмлари тўғрисида гапириб, партия фаолиятига ёш сиёсатшуносларни жалб этиш масаласини кўриб чиқдилар. Ва шу қаторда партияга аъзо бўлган бўлажак сиёсатшуносларга партия билетлари топширилди.

Кўришлар сони: 4550

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими