Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолларининг инновацион форматдаги Маслаҳатлашув учрашуви

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолларининг инновацион форматдаги Маслаҳатлашув учрашуви

Жорий йил 25 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолларининг давлат ҳокимиятининг марказий ижроия органлари вакиллари билан “2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури: асосий йўналишлар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари” мавзусидаги инновацион форматдаги Маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Президент И.Каримовнинг 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган долзарб ва устувор вазифалар ҳамда айни пайтда дунё мамлакатларини тобора қамраб олаётган жаҳон молиявий инқрозининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини олдини олиш ва 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурини амалиётга кенг татбиқ этиш жараёнларида партия фаоллари иштирокини кучайтиришга бағишланди.

Маслаҳатлашув учрашувида:

- инқирозга қарши чоралар дастури ва унинг амалга оширилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати тўғрисида O`zLiDeP фаолларини тўлиқ хабардор қилиб бориш;

- жаҳон иқтисодий инқирози оқибатларини ҳисобга олган ҳолда O`zLiDePнинг комплекс чора-тадбирлар режаларига Инқирозга қарши чоралар дастурининг муваффақиятли бажарилишини таъминлашга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритиш;

- партиянинг барча тузилмалари, аввало, партия фракцияси аъзолари ва аҳолининг муаммолари билан бевосита шуғулланувчи жойлардаги депутатлик гуруҳларининг амалий саъй-ҳаракатларини жадаллаштириш ва аниқ йўналишларни белгилаб олиш масалалари асосий ўринни эгаллади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Микрокредит банк, Пахтабанк, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон фермер хўжаликлари масъул ходимлари, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда фракцияси барча аъзолари, ҳудудий Кенгашлар ҳамда партия депутатлик гуруҳ
лари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари даставввал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Г.Саидованинг 2008 йилда бошланган бугунга келиб бутун дунёни қамраб олаётган молиявий-иқтисодий инқироз сабаблари ва ҳолати тўғрисида ҳамда инқирознинг оқибатларини бартараф этиш учун Республикамизда 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурига бағишланган маърузасини тингладилар. Шунингдек, қатор вазирлик ва муассасалар вакиллари айни мавзуга оид чиқиш қилдилар.

Жонли мулоқот ва қизғин савол-жавобларга бой бўлган мазкур учрашув иштирокчилари Инқирозга қарши чоралар дастурининг тўлақонли бажарилиши учун O`zLiDePнинг асосий электорати манфаатларидан келиб чиқиб қўшимча имкониятларни излаб топиш масалаларини атрофлича муҳокама этдилар. Ўз навбатида, инқирозни бартараф этиш шароитида кичик бизнес субъектлари фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатувчи марказий тузилмалар, жумладан, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва шу каби бошқа мутасадди идоралар фаолияти ҳамда уларнинг мазкур жараёндаги улуши билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.

Таъкидландики, бу борада кичик бизнеснинг ихчам ва ҳаракатчанлиги, бозор коньюнктураси ўзгаришлари ва истеъмолчилар эҳтиёжларига нисбатан тез мослаша олиши уни жаҳон иқтисодий инқирози даврида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасида энг кўлай ва мақбул воситага айлантиради. Шу ўринда, партия фракцияси аъзолари томонидан фермерларнинг нафақат мамлакат озиқ овқат ҳавфсизлигини таъминловчи, балки аҳоли фаровонлигини оширувчи, жойларда янги иш ўринларини яратишга қодир куч эканлигини эътироф этган ҳолда уларни қўллаб-қувватлаш учун зарурий чора-тадбирларни кўриш лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда сўз олганлар мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий иқтисодий ислоҳоларни жадаллаштириш масъулиятини ўз зиммасига олган сиёсий куч -O`zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг мамлакатни тараққий эттириш тўғрисида билдирган таклиф ва хулосаларини қўллаб-қувватлашини, бу чора-тадбирлар партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларига тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидладилар.

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўз сўзида, - Жорий йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таҳдидлари ва хатарларига қарши туриш, мамлакатимиз иқтисодиётига унинг салбий таъсирини олдини олиш, 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурининг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш O`zLiDeP ва унинг ҳудудий бўлинмалари олдидаги долзарб ва устувор вазифага айланмоғи лозим. Шунингдек, биз кун тартибидаги бу каби масалаларга вақтида жавоб қайтаришимиз, қатъийлик ва тезкорлик билан вазиятдан чиқиш йўлларини излаш, энг асосийси оқилона иш юритиш учун ҳар бир партия бўғини фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этишимиз лозимлиги, шунингдек Инқирозга қарши чоралар дастурининг муваффақиятли ижросини таъминлаш O`zLiDeP олдида турган биринчи галдаги вазифа эканлигини, молиявий-иқтисодий инқироздан сўнг эса Ўзбекистон иқтисодиётининг янада кучли, барқарор ва мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқиши, жаҳон бозорларида ўзимизнинг мустаҳкам ўрнимизни эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш, ҳалқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш бўйича олдимизда турган устувор вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш партия олдидаги иккинчи муҳим ҳаётий масала эканлигини таъкидлади.

Депутатлар ўз чиқишларида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётган шундай мураккаб бир шароитда мамлакатимизда мустаҳкам иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари бўлган кундалик маҳсулотлар ва товарлар нархининг туширилишини таъминлаш долзарб аҳамият касб этишига эътибор каратдилар. Таъкидландики, бунга фақат партиянинг асосий электорати асоси бўлмиш қишлоқ хўжалиги сектори фаолиятини кучайтириш ва давомли тараққий эттириш орқалигина эришиш мумкин.

-Биз ўз фаолиятимизни тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга йўналтирилган қонунлар ижросини таъминлаш, соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратишимиз лозим дея ўз фикрини билдирди йиғилиш иштирокчиларидан бири. Учрашувда иштирокчиларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини юксалтириш, жойларда ижтимлоий- иқтисодий тараққиёт дастурини амалга ошириш борасида партиянинг дастурий вазифаларини бажариш тўғрисидаги фикр мулоҳазалари тингланиб жойларда ўз ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни маҳаллий бошқарув органлари билан ҳамкорликда ҳал этишга эришиш борасида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг бевосита иштирокида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича кўплаб таклиф ва фикрлар ўртага ташланди. Шунингдек, Иқтисодий инқирозга қарши чоралар дастурининг амалга оширилиши жараёнида партия тузилмаларининг иштирокини янада кучайтириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

- Президент ташаббуси билан мамлакат қонунчилиги хайрия, ҳомийлик саҳоватпешалик каби тушунчалар билан ҳам мустаҳкамланган. Биз бугун бизнеснинг ижтимоий масъулияти партиямиз юритаётган сиёсатнинг ажралмас ва муҳим қисми эканлигини бемалол айтишимиз мумкин ва мамлакат учун мураккаб шароитда барча ресурсларни сафарбар этиш қўлимиздан келади, деб ўйлайман деди,- партия вилоят Кенгаши раҳбарларидан бири.

Тадбир сўнгида белгиланган режаларни амалга ошириш бўйича электорат билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда жойлардаги партия депутатлик гуруҳлари шунингдек O`zLiDeP ҳамкорлари бўлмиш Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ва шу каби кўпчилик мутасадди ташкилотлар саъй ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этиб ўтилди.

Тадбир жараёнида Маслаҳатлашув учрашувининг 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурини мамлакатимизда муваффақиятли амалга оширишда партиянинг барча аъзоларини самарали иштирок этишини ташкиллаштириш, ҳамда партиянинг ҳудудий Кенгашлари ва давлат ҳокимиятининг ижроия органлари учун алоҳида тавсиялари ишлаб чиқилиб бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 9911

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими