Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш масалалари: ҳуқуқий асослар ва тажриба

Қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш масалалари: ҳуқуқий асослар ва тажриба
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2009 йилни “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилингани жойларда қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларни янада яхшилашни ҳам куннинг долзарб вазифасига айлантирди.

Жорий йилнинг 27-28 март кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Денов туманларида бўлиб ўтган “Қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш масалалари: ҳуқуқий асослар ва тажриба” мавзусидаги семинарлар ҳам айнан мамлакатимизда эълон қилинган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” муносабати билан қабул қилинган тадбирлар дастурини амалиётга тадбиқ этиш ва мазкур йилда қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур семинарларда Сурхондарё вилоятининг тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, адлия, адвокатура, прокуратура идоралари, жамоат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва ҳуқуқий давлат асосларини шакллантириш мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг провард мақсади десак муболаға бўлмайди. Мустақиллик йилларида миллий ва бой тарихий давлатчилигимиз анъаналари асносида яратилаётган ҳуқуқий тизимимизда энг аввало инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжларини таъминлашнинг қонуний асосларини яратишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ҳар қандай ҳуқуқий-демократик жамиятда фуқаролар ўзаро турли ҳуқуқий муносабатларга киришиши табиий жараён ҳисобланади. Демак, бунда улар ўртасида у ёки бу муносабат-ҳамкорлик жараёнида турли хил тушунмовчиликлар, келишмовчиликлар, зиддиятлар келиб чиқиши эҳтимолини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бундай пайтларда фуқароларнинг ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжи одатдагидан кўра бир мунча ортиши ҳам табиий. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатга хос хусусият ва тамойиллар, демократик жамиятга хос қоидалар, инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли барча нормалар мустақиллик йилларида мамлакатимизда айнан ижтимоий адолатни ифодаловчи фуқаролик жамияти барпо этишга йўналтирилган қатор қонунларда мустаҳкамланган. Бироқ, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни яхшилаш борасида адлия идоралари, прокуратура ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун жамият аъзоларини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳам талаб этилади.

Бунинг учун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бу борада қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда Юртбошимизнинг асарлари ва маърузалари мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтиришни изчиллигини ошириш, мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган қонунларнинг моҳиятини ОАВда тарғиб қилишни кучайтириш, шунингдек қуйи палатада кўриб чиқилаётган қонунлар лойиҳалари юзасидан фуқароларнинг таклифларини ўрганишни ташкил этиш, ҳуқуқий йўналишдаги мақола ва чиқишларнинг халқимизга тушунарли, содда тилда етиб борадиган бўлишига ҳаракат қилиш лозим. Энг муҳими аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан ОАВ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Ўзаро самимий мулоқот тарзида ўтган семинарда аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш, уларни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш ниҳоятда долзарб ва муҳим масала эканлигини таъкидланди. Депутатлар семинар иштирокчиларига Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўзлаб беришди ва улар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Кўришлар сони: 6304

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими