Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон Республикасида парламентаризм тараққиёти

Ўзбекистон Республикасида парламентаризм тараққиёти


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасида парламентаризм тараққиёти» мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тингловчилари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров маъруза қилди. У ўз сўзида мамлакатимизда истиқлол йилларининг дастлабки кунларидаёқ миллий қонунчиликка алоҳида эътибор қаратилгани, ҳуқуқий демократик давлат қуришда қонун ижодкорлиги алоҳида аҳамиятга эгалиги ва қисқа даврда Миллий қонунчилик тизими яратилганлигини гапирди. Ўзбекистон Республикаси қонунлари миллий қадриятларимиз ва жаҳон тажрибаси асосида вужудга келганлиги, икки палатали парламентга ўтилиши эса қонун ижодкорлигини янада такомиллаштиришда, мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган мамлакатни ислох қилиш ва модернизация қилиш, ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш концепцияси катта аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидлаб ўтди

Юртимиздаги улуғвор ислоҳотларнинг муваффаққиятли амалга оширилишида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямиз муҳим ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Икки палаталик парламент даврида Қонунчилик палатаси 200дан ортиқ қонунлар қабул қилганлиги, жумладан, 2008 йилда палата томонидан жами 24та мажлис ўтказилиб, уларда 69та қонун қабул қилинганлиги, Сенатга юборилган 68та қонундан 60таси маъқулланганлиги, бундан ташқари 13та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ва иккинчи ўқишларда кўриб чиқилгани ҳақида гапирди.

Давра суҳбати қатнашчилари шунингдек, Президентимиз ташаббуслари билан қабул қилинган ва 2008 йилда кучга кирган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун ва “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунларнинг аҳамияти ҳамда уларда қўйилган вазифаларни амалга ошириш йўллари ҳақида фикр алмашдилар.

Дарҳақиқат, ушбу қонунлар аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини кучайтиришда, чинакам кўп партиявийликни ривожлантиришда, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ғоят муҳим рол ўйнайди. Ҳозир Қонунчилик палатасида тўрт партия-ЎзЛиДеП, Ўзбекистон халқ демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари самарали ишлаб турибди.

Президентимиз ташаббуслари билан киритилган ва қабул қилинган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сиёсий партияларга берилаётган навбатдаги катта имконият бўлди ва миллий парламентаризмни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Шунингдек, парламентга назорат-таҳлил фаолиятининг киритилиши амалдаги қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориб ўша қонуннинг яхши ишлаши, самара бериши йўлида тавсиялар бериш, кўмаклашиш эканлиги, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган қонунларни халққа етказишнинг турли воситалари мавжудлиги, аввало депутатлар орқали, яъни сайловчилар билан учрашувлар воситасида, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар шаклида ва жамоатчилик билан турли тадбирлар уюштиришда намоён бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида палатада фаолият юритаётган барча фракцияларнинг вакиллари, депутатлар қатнашиб, Бизнес мактаби тингловчиларининг саволларига жавоб бердилар.

Кўришлар сони: 6600

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими