Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштиришда O`zLiDePнинг иштироки

Ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштиришда O`zLiDePнинг иштироки
2009 йил 20 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари ва партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида “Ёшларга оид қонунчиликни такомиллаштиришда O`zLiDePнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия электорати ёш вакилларини қонунчилик жараёнлари билан яқиндан таништириш, ёшларга оид Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ҳамда ёшлар муаммоларининг бартараф этилишида партиянинг парламентдаги фракцияси ва “Ёшлар қаноти” тузилмалари ҳамкорлигини янада кучайтириш, партиянинг Дастурида ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш йўналишида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир ўзига хос мазмун-моҳиятга эга. Чунки, 2007 йилда партия “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёшлар ва қонунчилик” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, республиканинг барча худудларида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ёшларнинг таклиф-мулоҳазалари ўрганилган эди. Мазкур тадбирларда 20 мингдан ортиқ ёшлар қатнашиб, 400 дан ортиқ таклифлар билдирилган эди. Бу таклифлар “Ёшлар қаноти” вакиллари томонидан сараланиб, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясига тақдим этилди.

Давра суҳбатида “Ёшлар қаноти” вакиллари мазкур таклифларнинг амалдаги қонунчиликка киритиш бўйича Фракция томонидан амалга оширилаётган ишлар билан қизиқдилар. Фракция аъзолари ёшларга қабул қилинган янги қонунлар ва муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, хусусан, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ахборот беришди.

Давра суҳбати иштирокчилари “Давлат бошқарувни янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда жамиятни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши сиёсий партияларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилаётганини қайд этдилар. Буни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ғояларига аҳоли, хусусан, ёшларнинг қизиқиши ортиб бораётганлигидан ҳам билиш мумкин. Агар 2004 йилда партия сафида ёшлар 10 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирда қарийб 79 минг нафарга етди. Айни вақтда O`zLiDeP жами аъзоларининг 52 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Давра суҳбатида парламентаризм ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш, мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар жараёнида ёшлар иштирокини кучайтириш, таълим йўналишида амалга оширилаётган Давлат Дастурлари ижроси юзасидан “Ёшлар қаноти”нинг партиявий назоратини ташкил этиш, партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, ёш етакчиларнинг партиявий масъулиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Жойлардаги ёшлар муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишда маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари

Кўришлар сони: 8627

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими