Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қумитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қумитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди

2009 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Ўзбекистон Республикаси томонидан эътироф этилган ва имзоланган халқаро конвенциялар, битимлар ҳамда шартномаларни тизимлаштириш ва таснифлаш масалалари"га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қумитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирни қўмита раиси Мухаммадюсуф Тешабоев олиб борди.

Мустақил Узбекистон томонидан эътироф этилган ва имзоланган халқаро ҳужжатларнинг сони бугунга келиб 500 дан ортиқни ташкил этади. Уларнинг 220дан ортиғи — универсал, 220га яқини - икки томонлама ва кўп томонлама, 90га яқини эса, минтақавий кўламдаги халқаро конвенция, битим ҳамда шартномалардир. Ушбу халқаро хужжатлар ҳуқуқий-демократик давлат куриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш қонуниятлари тақозо этганидек ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасида белгилаб қўйилган "халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда" миллий қонунчиликнинг узвий қисмига айланди. Тегишли халқаро шартномаларни ратификация, денонсация қилиш ёки уларга кўшилиш мамлакатимизда икки палатали парламент ташкил этилган вақтдан бошлаб, Узбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиш йўли билан амалга оширилаетгани эса, бу жараённинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлади.

Айтиш ясоизки, Узбекистон томонидан эътироф этилган ва имзоланган халқаро шартномалар давлат ва жамият қурилишининг деярли барча соҳаларини қамраб олган. Шунинг учун ҳам бундай шартномаларнинг сони кўпайган сари, уларни тизимлаштириш ва таснифлашга бўлган эҳтиеж ортиббормоқда. Зеро, улардан давлат ҳокимиятининг турли тармоқларига мансуб ташкилотлар ҳамда жамоат ташкилотлари ўз фаолиятида фойдаланади. Халқаро ҳуқуқ нормаларини жамоатчилик орасида тарғиб этиш ва оммавий ҳуқуқий онгни ривожлантириш, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифалари ҳам мазкур шартномаларни тизимлаштириш ва таснифлаш ҳамда улардан фойдаланишни осонлаштириш ишларини долзарб масалага айлантирмоқда.

Шунга биноан, бундай фаолият билан мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар фаол шуғулланмоқца, бу соҳада муайя ишлар амалга оширилган. Давра суҳбатида Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақидаги жумладан, "Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами"ни тайёрлаш ва нашр этиш ишларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисидаги ахборотлар тингланди.

Бўлиб ўтган қизғин баҳс-мунозараларда фаол иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академияси ходимлари, Ташқи ишлар, Адлия ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирликлари вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик институти ўқитувчи ва аспирантлари, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик эксперт гуруҳи аъзолари томонидан билдирилган атрофлича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси эътироф этган ва имзолаган халқаро шартномаларни тизимлаштириш ва таснифлаш ишларини янада такомиллаштириш ва жадаллаштиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тавсиялар Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси қарори билан тасдиқланди.

Кўришлар сони: 9265

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими