Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Адвокатура ва ижро иши юритиш институтларини такомиллаштирилиши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари

Адвокатура ва ижро иши юритиш институтларини такомиллаштирилиши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган “Адвокатура ва ижро иши юритиш институтларини такомиллаштирилиши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Адлия вазирлигининг вакиллари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида таҳсил олаётган тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатининг иштирокчилари таъкидлашганидек, адвокатура Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади. Мустақил ва эркин адвокатура инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади, шунингдек, одил судловни амалга оширишда, низоларни келиб чиқишини олдини олиш ва уларни ечимини топиш ҳамда инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда мухим рол ўйнайди.

Бизнинг мамлакатимизда адвокатура фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратишга катта эътибор қаратилган. Хозирги кунда амалда бўлган бир қатор қонунлар, жумладан “Адвокатура тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятини кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунлар, процессуал кодекслар ва бир қатор қонун ҳужжатлари адвокатлик фаолиятини тартибга солади ҳамда адвокатлик фаолиятининг асосий приципларини мустахкамлайди.

Жамиятда кейинги йилларда юз берган ўзгаришлар ва мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимининг либераллаштирилиши адвокатура институтини яна ислоҳот этилиши заруриятини юзага келтирди. Бу вазифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ишлаб чиқилган ва парламент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан амалга оширилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида фуқаролик жамиятининг асосий институтидан бири бўлган адвокатуранинг марказлашган тизими яратилди, адвокатликка номзодларга нисбатан малака талаблари кучайтирилиб, юридик мутахассислик бўйича меҳнат стажига эга бўлишлари ва адвокатлик тузилмаларида стажировка ўташликлари назарда тутилди, шунингдек адвокатларнинг касбий малака ошириши бўйича мажбурий тизим киритилди; адвокатурани ҳалол ва юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш учун самарали лицензиялаш тизими яратилди; адвокатлик тузилмаларини ҳуқуқий мақомининг чегараси аниқлаб берилди; жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг процессуал ҳуқуқларининг тенглиги таъминланди; адвокатларнинг касбий этикага амал қилишлари устидан назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан интизомий иш юритиш тизими такомиллаштирилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, қабул қилинган қонун халқаро стандартларга ҳам жавоб беради. Унда ривожланган мамлакатлар, жумладан, Германия, Англия, АҚШ, Франция, Япония ва Россия давлатларининг тажрибалари эътиборга олинган. Мазкур давлатлар қонунчилигида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун адвокатларга давлат органлари томонидан лицензия бериш ва Адвокатлар палатасига барча адвокатларнинг аъзо бўлишлари шартлиги тўғрисидаги қоидалар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси нотижорат ташкилот ҳисобланиб, барча адвокатларнинг манфаатларини ифодалайди, адвокатуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ролини кучайтириш, нуфузини ошириш ҳамда кейинги ривожланишига ёрдамлашади.

Умуман олганда, юқорида қайд этилган қонуннинг қабул қилиниши қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ролини кучайтиришга ҳамда адвокатларнинг мустақиллигини таъминлашга ва ҳуқуқий ёрдам сифатини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, давра суҳбатининг иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 август ва 2007 йил 1 августдаги ижро ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича қарорларида баён этилган ғояларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳаётга тадбиқ этиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашишди.

Қайд этилган қонунда суд ижрочиларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва рўйхатга олувчи органлар, молия-кредит ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари тартиби ўрнатилди, ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзларига қаратиш каби мажбурий ижро этишнинг янги самарали турлари киритилди. Қонун суд ҳужжатларини ижро этмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутиб, маъмурий жавобгарлик қўлланганидан кейин ҳам мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатларини бажармаганлик учун жиноий жавобгарликни белгилади.

Қайд этилишича, ижро ҳужжатларининг мажбурий ижроси талабларига оғишмай риоя қилиниши фақатгина ижро иш юритишни самарасини оширмасдан, бир вақтнинг ўзида фуқароларнинг ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни таъминлаш манфаатларига хизмат қилади.

Ўзаро самимий мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли жавоб олганликларини ҳамда бундай тадбирларни мунтазам ўтказиб турилиши барча учун фойдадан ҳоли бўлмаслигини эътироф этишди.

Кўришлар сони: 7328

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

Тадбирлар тақвими