Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Расул КУШЕРБАЕВ: Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади 20.09.2017
Расул КУШЕРБАЕВ: Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади

Фарзандингиз, кўзингизнинг оқу қораси айни пайтда нималар билан машғул? Уни турли ёт ғоя ва таъсирлардан асрай олаяпсизми? Соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан-чи? Президентимиз томонидан жорий йил 8 сентябрь куни имзоланган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида шу каби саволлар ечимига эътибор қаратилган ҳолда, юртимиз ҳаётида янги ижтимоий муносабатлар белгилаб берилди.

Комила Каромова: Биз тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдоримиз 20.09.2017
Комила Каромова: Биз тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдоримиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқини телевидение орқали катта ҳаяжон билан тингладик, матбуотда ўқидик. Давлатимиз раҳбари БМТнинг катта минбаридан туриб, мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида аниқ далиллар, мисоллар билан ўз фикрларини баён этди. 



Китобхонликда тадбиркорлар ибрат бўлишига умид қиламиз 18.09.2017
Китобхонликда тадбиркорлар ибрат бўлишига умид қиламиз

Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди, деган эди донишмандлардн бири. Бугун бу ҳикматнинг нечоғли ҳаётий ҳақиқат эканлигини атрофимизда рўй бераётган воқеалар мисолида ҳам кўриб турибмиз. Китоб тафаккур, маънавият, аҳлоқ ва тарбия манбаи эканлигини, унинг инсон камолоти йўлида тутган ўрни ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак.

Шухрат Шарафутдинов: Ҳуқуқий ахборотни етказишнинг ҳуқуқий асоси яратилди 18.09.2017
Шухрат Шарафутдинов: Ҳуқуқий ахборотни етказишнинг ҳуқуқий асоси яратилди

Жорий йилнинг 12 июль куни Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятимизга асосланган танқидий баҳо берилди. Хусусан, қонун хужжатларини жойларга етказиш ва ижросини таъминлаш борасидаги ишларимиз етарли бўлмаётганлигини кўрсатиб ўтилган эди. 

Таълим – замонавий демократик ва бағрикенг жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили 18.09.2017
Таълим – замонавий демократик ва бағрикенг жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили

Фарзандлар камоли, уларнинг бахтини кўриш ҳар бир ота-онанинг энг улуғ орзусидир. Халқимиз доимо ана шу эзгу ният билан яшайди, шунга интилади ва бунинг учун бутун борлиғини беришга тайёр. Мамлакатимизда таълим соҳасида ёшларга замонавий билимларни бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳам ана шундай олижаноб мақсад мужассам.

Ўткир ТУРСУНОВ: Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизими  тубдан ислоҳ қилинмоқда 18.09.2017
Ўткир ТУРСУНОВ: Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда

Ҳаракатлар стратегияси мақсадларига эришишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш бугун давлат бошқарувини мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси” келгусида бу борадаги амалга ошириладиган комплекс тадбирлар, ислоҳотлар мажмуини белгилаб берди.

Қодир ЖЎРАЕВ: Бухорода туризмни ривожлантириш истиқболларига бир назар 15.09.2017
Қодир ЖЎРАЕВ: Бухорода туризмни ривожлантириш истиқболларига бир назар

Тез орада мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш истиқболларига бағишлаб ўтказиладиган парламент эшитувига тайёргарлик доирасида Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзолари 2017 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Бухоро вилоятида бўлдилар.

Урал ХАИТОВ: Баркамол авлод тарбияси мактабгача таълимдан бошланади 14.09.2017
Урал ХАИТОВ: Баркамол авлод тарбияси мактабгача таълимдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда қабул қилдилар. Болалари тақдирига бефарқ бўлмаган, уларни илмли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб тарбияланиши ниятида юрган ота-оналаручун кўнглидаги орзуларининг амалга ошишига хизмат қиладиган муҳимҳужжат сифатида қаралмоқда.

Аксавли ТУМЕШОВА: Таълим бериб тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни   шакллантирамиз 14.09.2017
Аксавли ТУМЕШОВА: Таълим бериб тарбиялаймиз, тарбиялаб туриб таълимни шакллантирамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарор мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этишни назарда тутганлиги билан аҳамиятлидир.

14.09.2017
Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзаро фойдали, изчил ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш йўлида

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикасит Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  Марказий Осиёдаги қўшни давлат - Қирғизистонга ташрифи яхши қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.  Ушбу ташриф мобанйида икки давлат ўртасида барча соҳадаги алоқаларни кенгайтириш, истиқболда амалга ошириладиган ҳамкорликка оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

Шухрат ЯКУБОВ: Фарзандларимиз камолоти йўлида узоқ йиллар  кутилган қарор 12.09.2017
Шухрат ЯКУБОВ: Фарзандларимиз камолоти йўлида узоқ йиллар кутилган қарор

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 9 сентябрь куни жуда муҳим ва келажак авлод камолоти йўлида катта ижобий натижалар бериши кутилаётган тарихий ҳужжат – “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи 12.09.2017
Ёрмамат ХОЛИЁРОВ: Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармони айни вақтда қабул қилинган бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими