Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик — бардавом юксалиш омили 13.01.2018
Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик — бардавом юксалиш омили

Инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири бу – тинч яшаш ҳуқуқи. Давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдир. Шу боис, мамлакатимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Фарходжон ҚУВАТОВ: Юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати 12.01.2018
Фарходжон ҚУВАТОВ: Юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

Бугунги кунда миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлатимиз олдида турган вазифалар қаторида экстремизм ва радикализмнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш, халқаро терроризм, наркотрафик билан курашиш ҳамда ҳарбий хавфсизликни ва самарали мудофаа сиёсатини таъминлаш учун кучларни сафарбар этиш вазифаси алоҳида ажралиб туради.

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар – халқ манфаатларини таъминлашга қаратилади 12.01.2018
Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар – халқ манфаатларини таъминлашга қаратилади

Солиқ ва бюджет сиёсатида солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ва солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш борасида жиддий ўзгариш ва янгиланишларнинг амалга оширилиши Давлат бюджетининг мутаносиблигини ва самарали ижросини таъминлашга имкон яратди.

Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик ва барқарорликнинг ишончли кафолати 11.01.2018
Тўлқин КАРИМОВ: Тинчлик ва барқарорликнинг ишончли кафолати

Тарихдан маълумки, ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки ва тинчлиги унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилинади. Мустақиллигини, тинчлигини асрай олган давлатгина барқарор ривожланади, тинчлик, хотиржамлик, осойишталик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди. 

11.01.2018
Фарходжон ҚУВАТОВ: Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Инсонларнинг табиатдан оқилона фойдаланмаганликлари оқибатида хавф остида қолаётган табиий худудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш мақсадида қўриқхоналар ташкил этилади. Мамлакатлар биохилма-хиллигини сақлашда қўриқхона ва миллий боғлар катта аҳамиятга эга. Шу боис, 1997 йилда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш маркази ва бутун дунё ёввойи табиат Фонди томонидан 11 январ қўриқхоналар ва миллий боғлар куни деб эълон қилинган.

Бекзод АРТИКОВ: Қонун ижодкорлигида халқнинг фикри муҳим 10.01.2018
Бекзод АРТИКОВ: Қонун ижодкорлигида халқнинг фикри муҳим

Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди ва ҳозирда мазкур институтга жуда катта имкониятлар яратилди. Асосий мақсад халқимизни рози қилиш учун адолатли қонунларни қабул қилиш ва уни амалиётда барчага бирдек қўллаш ҳисобланади. Институт мазкур йўналишда амалий таклифлар, аниқ ечимлар ва муҳим лойиҳаларни татбиқ этишда депутат ва сенаторларга илмий, ахборот-таҳлилий маълуотларни таъминлаб берувчи, парламентнинг ишончли маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

Жаҳонгир ШИРИНОВ: Халқ давлат ҳокимияти тизимида ўз вакили борлигини сезиши керак 10.01.2018
Жаҳонгир ШИРИНОВ: Халқ давлат ҳокимияти тизимида ўз вакили борлигини сезиши керак

2018 йил 9 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлиснинг Конституция ва қонунлар, давлат дастурлари ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш борасидаги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Бинобарин, Қонун билан парламент назоратининг объекти кенгайтирилди. Эндиликда парламент назорати нафақат давлат органлари фаолияти устидан, балки хўжалик бошқаруви органлари устидан ҳам олиб борилиши белгиланди.

Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинмоқда 10.01.2018
Қодир ЖЎРАЕВ: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинмоқда

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Марказий Осиё йўналишида принципиал ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, ўтган 2017 йилдаги ташқи сиёсатимизнинг энг асосий ютуғи сифатида Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларнинг янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этиш мумкин. Қатор олим ва мутахассислар айнан Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари туфайли минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда анча жонланиш ва фаоллашув юз берганини эътироф этмоқдалар. 

Феруза ЭШМАТОВА: Миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тадқиқ этилади 09.01.2018
Феруза ЭШМАТОВА: Миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлиги тадқиқ этилади

Бугун кунда халқаро ташкилотлар, хорижий парламентлар, умуман олганда халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва интилиши жуда юқори. Олий Мажлис олдида айни вақтда халқаро ва хорижий ташкилотлар, парламентлар билан миллий қонунчиликни такомиллаштириш масаласида тажриба ва ахборот алмашиш учун жуда муҳим вазифалар турибди.

Даврон АРИПОВ: Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш юзасидан ташаббуслар вақти келди 09.01.2018
Даврон АРИПОВ: Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш юзасидан ташаббуслар вақти келди

Бугунги кунда жами 20 мингга яқин қонун ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан атиги 2,1 фоизи қонунлардир. Институт мазкур кўрсаткич салмоғини, қонунларнинг улушини ошириш, энг муҳими тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш борасидаги ташаббуслар билан чиқиши лозим.

Шуҳрат ПОЛВАНОВ: Қонун ижодкорлигига инновацион ёндашувлар 09.01.2018
Шуҳрат ПОЛВАНОВ: Қонун ижодкорлигига инновацион ёндашувлар

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор тарзидаги йиғилишда Олий Мажлис депутатлари, сенаторлар, маҳаллий кенгашлар ҳамда сиёсий партияларнинг жамият ва давлат ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларда ўзининг муносиб ва мустаҳкам позицияси бўлиши шарт ва зарурлигини алоҳида таъкидлаган эдилар.

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Институт ўз фаолиятида қонунларнинг амалиётдаги ижросида мавжуд камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали аниқ таклифлар беради 09.01.2018
Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Институт ўз фаолиятида қонунларнинг амалиётдаги ижросида мавжуд камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш орқали аниқ таклифлар беради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ташкил этилиши қонунчилик муаммоларини ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда муҳим амалий қадам бўлади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими