Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Наримон УМАРОВ: Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги: тараққиёт сари янги қадам 21.05.2018
Наримон УМАРОВ: Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги: тараққиёт сари янги қадам

АҚШ-Ўзбекистон ўзаро савдо муносабатлари транспорт ва транспорт коммуникациялари, фармацевтика, автомобилсозлик, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника каби кўплаб соҳаларни қамраб олган. Бироқ айни пайтда мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаётган имкониятлар кўп. Уларни ишга солиш икки томон учун ҳам манфаат келтириши шубҳасиз. 

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Мамлакатимизда қисқа давр мобайнида бошқарувнинг янги миллий модели яратилди 21.05.2018
Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Мамлакатимизда қисқа давр мобайнида бошқарувнинг янги миллий модели яратилди

Бугунги шиддат билан кечаётган замонда мамлакатимизда давлат бошқаруви, умуман бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар ва чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Баҳром ОБИДЖОНОВ: Фаол саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди 19.05.2018
Баҳром ОБИДЖОНОВ: Фаол саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи ва унинг доирасида бўлиб ўтган турли даражадаги учрашувлар нафақат мамлакатимиз аҳли, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам тарихий воқелик сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу ташриф жаҳоннинг энг нуфузли оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ва атрофлича ёритилгани фикримизга ёрқин мисол бўла олади. 

Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Электрон тижорат янада ривожланади 16.05.2018
Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ: Электрон тижорат янада ривожланади

Маълумки, кундалик ҳаётимизда зарур бўлган маҳсулотларни электрон тижорат ёрдамида буюртма бериш ва қабул қилиб олиш бир мунча қулайликлар яратади. Шундай маҳсулот ва хизматлар борки, уларни етказиб беришда айрим талабларни ўрнатиш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан асосланади. 

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Буюк аждодларимизнинг нодир меросларини ўрганиш — юртимиз равнақига хизмат қилади 16.05.2018
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Буюк аждодларимизнинг нодир меросларини ўрганиш — юртимиз равнақига хизмат қилади

Мамлакат тараққиётидаги ҳар қандай ўзгаришлар, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қиладиган кашфиётлар ўз-ўзидан юз бермайди. Бунинг туб замирида асрий анъаналар, буюк аждодларимиз яратган нодир мерослар ҳамда маданий-маънавий муҳитнинг яратиб берилиши ётади. 

Жамшид ПИРМАТОВ: Адвокатура фаолияти мустақиллиги янада мустаҳкамланади 15.05.2018
Жамшид ПИРМАТОВ: Адвокатура фаолияти мустақиллиги янада мустаҳкамланади

Дунёда эзгуликка, яхшиликка хизмат қиладиган касблар кўп. Адвокатлик шулардан бири бўлса керак. Халқимиз ҳам бежиз бу касб вакилларини “Оқловчи” деб атамайди. Ахир одамнинг гуноҳсизлигини исботлашдан, эҳтимолки унга чапланган туҳмат лойини ювиб ташлашдан, жамият, яқинлари, эл олдида юзини ёруғ қилишдан ортиқ шарафлироқ, инсонийроқ иш бўлиши мумкинми...

Шерзод ТЎХТАШЕВ: Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоялаш кучайтирилмоқда 15.05.2018
Шерзод ТЎХТАШЕВ: Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоялаш кучайтирилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар, мамлакат ҳаётига оид қабул қилинаётган қарорлар халқ билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилинмоқда.  

Иброҳим ХОДЖИЕВ: Ўзбекистон учун инсон ҳуқуқлари ҳимояси устувор бўлиб қолаверади 14.05.2018
Иброҳим ХОДЖИЕВ: Ўзбекистон учун инсон ҳуқуқлари ҳимояси устувор бўлиб қолаверади

Президентимизнинг жорий йил 5 май куни имзоланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти замирида, аввало, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассамлиги билан аҳамиятлидир.

Бекзод АРТИКОВ: Қонунчилик палатаси фаолиятида янги амалиёт жорий этилиши кутилмоқда 12.05.2018
Бекзод АРТИКОВ: Қонунчилик палатаси фаолиятида янги амалиёт жорий этилиши кутилмоқда

Депутатлар томонидан қонун лойиҳаларини кўриб чиқишни такомиллаштиришда навбатдаги долзарб масалалардан бири сифатида Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан қонунчиликда қонун лойиҳаларини кўриб чиқишни аниқ тартибининг белгиланмаганлиги қайд этилиб, уни такомиллаштириш лозимлиги эътироф этилди.

Акмал РАҲМОНОВ:Тинчликни қадрлаган ва аждодлар хотирасини улуғлаган халқ асло кам бўлмайди 11.05.2018
Акмал РАҲМОНОВ:Тинчликни қадрлаган ва аждодлар хотирасини улуғлаган халқ асло кам бўлмайди

Дунёда халқлар кўп. Аммо Ўзбекистондек азалдан тинчликни қадрлайдиган  ва бағрикенг халқ топилмаса керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини эшитган ва ўқиган ҳар бир одам бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилади.

Акмал УМАРАЛИЕВ: Йўл қурилиши сифатини оширишда муҳим қадам 11.05.2018
Акмал УМАРАЛИЕВ: Йўл қурилиши сифатини оширишда муҳим қадам

Мамлакатимизда йўлсозликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинишининг сабаби, республикамиз халқ хўжалиги юкларининг 80 фоизи, йўловчи ташиш хизматининг 85 фоизи автомобиль транспорти соҳасига тўғри келади. Шу жиҳатдан қараганда, замонавий магистраль йўлларининг янада равнақ топиши муҳим ахамиятга эга. 

Шухрат ЯКУБОВ: Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг янги босқичи 10.05.2018
Шухрат ЯКУБОВ: Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг янги босқичи

Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Агар 1991 йилда улар сони 95 тани ташкил этганини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич бугунги кунга қадар қарийб тўқсон баробар ортганини кузатиш мумкин.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими