Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тинчлик, осойишталигимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқони

Тинчлик, осойишталигимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқони

Ватан инсон учун энг муқаддас, азиз гўша. Ватанни ҳимоя қилиш — шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч саналади. Бугун ёшларимиздан энг катта орзуйинг нима деб сўрасангиз, “Ҳарбий бўлиб она Ватанимни ҳимоя қилиш, юртимиз даҳлсизлигини таъминлаш ва шу диёрга хизмат қилиш”, дейди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки ҳарбий либосни кийиб, туну кун юртимиз сарҳадларини қўриқлаш, унинг даҳлсизлигини таъминлаш алп йигитларимизнинг олий ва энг шарафли вазифасидир.

Сир эмас, илгари оналаримиз фарзандларини ҳарбий хизматга кўзда ёш, юракда хавотир билан кузатарди. Боиси, ўша пайтларда барча соҳалар қатори ҳарбий йўналишда ҳам кўплаб муаммолар бор эди. Қўшинларнинг моддий-техник таъминот тизими талаб даражасида эмасди. Янги миллий армияни яратишда бундай салбий иллатларга мутлақо чек қўйилди.

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг бошқа жабҳалари билан бир қаторда, ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича замон талабларига мос қарорлар қабул қилинди. Сўнгги йилларда ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилаётир.

Бунинг натижасида қисқа вақт ичида ҳарбий соҳада халқаро ҳамкорлик миқёси, ўзаро ишонч ва тажриба алмашиш кенгайди. Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражаси янги сифат босқичига кўтарилди. Ўзбекистон минтақада мудофаа қурилиши соҳасида тан олинган етакчи мавқеини сақлаган ҳолда, ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида 52-ўринни эгаллаб келмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, халқаро ҳарбий ўқув мусобақаларида, армиялар ўртасидаги ва спорт беллашувларида Ўзбекистон вакиллари ўзларининг маҳорати, ғалабага бўлган иродасини намоён этаётгани бутун Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларимизда миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотаётгани рост.

Хусусан, 30 дан ортиқ давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси иштирок этган ўтган йилги халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Фориш тоғ полигонида ўтказилган ана шундай мусобақаларда эса, биринчиликни қўлдан бой бермай келяпти.

Шу жиҳатдан, бугун Қуролли Кучларимиз том маънода жамиятнинг ажралмас қисмига, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётининг ишончли кафолатига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди. Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф” музейи мажмуаси эса ҳарбий хизматчилар, юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар учун ҳарбий тарихни ва буюк аждодларимиз қаҳрамонлигини ўрганиш марказига айланди.

Буни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этяпти. Энг муҳими, бугун оналар ўз фарзандларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деб юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жонажон Ўзбекистонимиз, хонадонларимизнинг тинч ва осойишталиги, ҳаётимизнинг осудалиги ҳар жиҳатдан фидойи ҳарбийларимиз, Ватан посбонларига боғлиқ. Уларнинг шарафли хизматлари, ўз бурчларини садоқат билан адо этишлари боис юртимиз тинч, турмушимиз осуда. Президентимиз таъбири билан айтганда, “ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз — халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонидир”.

 

Фахриддин САМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 72

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими