Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ватан ҳимояси – энг олий шараф

Ватан ҳимояси – энг олий шараф

“Болам белига белбоғ етмайдиган эр йигит бўлсин, элнинг корига ярасин, Ватанини, халқини, оиласини ёмон кўзлардан асрасин, ҳақиқий ҳимоячи бўлсин”... Булар ҳаммамизга таниш жумлалар, тўғрими?..

Оналаримиз қўлларини дуога очишганда ана шундай ният қилишади, айтилаётган аллаларда ҳам ана шу руҳ мавжланади. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки, Ватан ҳимояси энг олий саодат, муқаддас бурч, шарафли вазифадир. Тинчликдан, бағри бутунликдан улуғ неъмат, улуғ саодат йўқ.

Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини, аввало, ватанпарварлар, осойишталигимиз қалқонлари мустаҳкамлайди.

Тинчлик ва осойишталигимиз посбонлари ҳарбийлар байрами мамлакатимизда ҳар йили кенг нишонланади. Албатта, байрам кунлари ҳар бир инсон юртимиздаги тинчликнинг нақадар азиз неъмат эканини чуқур англайди, шу бебаҳо неъмат учун жонини беришга тайёр мард ўғлонлар жасоратига, матонатига тасаннолар айтади. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларга нисбатан ифтихорини билдиради.

Миллий армиямизнинг ҳар томонлама шаклланиши ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Буларнинг ортида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар турибди.

Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш, замонавий Қуролли кучларни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди. Қуролли кучларимиз ташкилий ва таркибий жиҳатдан такомиллашди. Тузилмаларнинг ҳаракатчанлиги, жанговар қобилияти, ҳарбийларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги ошди, қисм ва бўлинмалар замонавий қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминланди.

Миллий армиямизни профессионал кадрлар билан тўлдириш, ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлигини, билим ва кўникмаларини янада юксалтириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ҳарбий ўқув ҳамда машғулотлар илм-фан ва техниканинг илғор ютуқлари асосида ўтказилмоқда.

Бугун ҳарбий хизматда бўлиш бурчгина эмас, балки шараф ҳисобланади. Ор-номусли йигит борки, Ватан ҳимоясини ҳаётининг мазмуни деб билади. Ота-оналар эса ўз фарзандлари юртга хизмат қилишини орзу қилади. Чунки, бугунга келиб ҳарбий хизматнинг, юрт ҳимоячисининг нуфузи жуда юксалди, ижтимоий ҳимоя кафолатлари кучайтирилди.

Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб шароит яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли кредитлар асосида кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириши учун бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Оиласи тинч, фарзандларидан кўнгли хотиржам инсонгина бор куч ва эътиборини Ватан ҳимоясига қаратади, виждонан хизмат қилади.

Халқимиз, барчамизнинг қалбимизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган Миллий армиямиз билан фахрланиш туйғуси бор, катта ишонч бор.

Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги барча ҳарбий хизматчиларимизга муборак бўлсин.

Ойбарчин АБДУЛЛАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

ҳамда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 82

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими