Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Давлат улуши бор корхоналарда трансформация жараёни бошланади(ми?)

Давлат улуши бор корхоналарда трансформация жараёни бошланади(ми?)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қайта-қайта ўқиб, ҳақиқатан ҳам 2021 йил мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида туб ислоҳотлар йили бўлишини ҳис қилдим. Дастуриламалда барча соҳалардаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Энг асосийси, ҳар бир ташаббусни, белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун унинг молиявий манбаи ва ижрочиси аниқ кўрсатиб берилди. Бу эса Мурожаатномада қамраб олинган масалалар ҳаётда ўз аксини топишининг кафолатидир.

Охирги пайтларда фуқароларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган табиий ҳамда суюлтирилган газ, электр таъминотидаги жиддий камчиликлар, монопол корхоналарнинг нарх-навони шакллантириш ва хизматлар сифатининг қониқарсизлиги бўйича билдирилган эътирозлар ҳам Мурожаатномада ечимини топди, десак муболаға бўлмайди.

Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, давлат улуши бор корхоналарда трансформация жараёнини бошлаш, солиқ тўловчиларнинг пулига кун кечираётган, давлат бюджетига ортиқча юк бўлаётган корхоналарнинг давлат улушини стратегик инвесторларга сотиш мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашга, хорижий инвесторларни ҳамкорликка чорлашга, энг асосий жиҳати ишчи ўринлари яратишга хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” каби 32 дан ортиқ стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар трансформация қилинади, 80 дан ортиқ корхоналардаги давлат улуши сотилади. Халқ вакиллари сифатида биз депутатлар мазкур жараёнларни диққат билан кузатиб боришимиз, савдолар очиқ ва шаффоф тарзда, миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда ўтказилишида парламент назоратини кучайтиришимиз зарур бўлади.

Албатта, бегона юртга сармоя киритмоқчи бўлган ҳар қандай инвестор ушбу мамлакатда мулк дахлсизлиги таъминланганлиги, яъни қонун устувор бўлиши, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви минимал бўлиши ва ниҳоят тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун инфратузилманинг мавжудлигига эътибор беради. Бу жиҳатлар Мурожаатномада ўз ечимини топгани муҳим аҳамиятга эга.

Мурожаатномада зикр этилган яна бир муҳим янгилик – йирик инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш учун Олий судга мурожаат этишлари мумкин бўлади. Бу билан инвесторларнинг мамлакатимизда қонун устуворлигига ишончлари ортади.

Президентимиз Мурожаатнома орқали узоқни назарда тутган муҳим ислоҳотларга тамал тошини қўйди. Зеро, қонун устувор бўлган, куч адолатга бўйсунган юртда ҳамиша ободлик, фаровонлик бўлади.

 

Нодирбек ТИЛАВОЛДИЕВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 52

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими