Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Экологик мувозанат барқарорлигини таъминлаш – кечиктириб бўлмас вазифа

Экологик мувозанат барқарорлигини таъминлаш –  кечиктириб бўлмас вазифа

Одатда қайсидир лойиҳани амалга ошириш учун қанчадир муддат белгиланади, вақт талаб этилади. Бу табиий жараён. Аммо экологик мувозанатнинг барқарорлаштириш, бу соҳада амалга оширилиши мўлжалланган ишларни асло кечиктириб бўлмайди. Сабаби бор нарсанинг вақтида қадрига етилмаса, эътиборсиз қолдирилса, кейин қанча маблағ сарфланса-да, қайта тиклашнинг имконияти бўлмайди. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳам ана шундай кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида барча соҳалар қатори экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, минтақамизда ва бутун дунёда экологик ҳолатнинг ёмонлашиб бораётгани бизни жиддий ташвишга солаётгани, қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожеалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий давом эттириш лозимлиги айтилиб, Оролбўйида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари халқимизни юксак марралар сари руҳлантираётгани таъкидланди.

Кўриниб турибдики, долзарблиги жиҳатидан биринчи ўринда турадиган бу муҳим вазифаларни бажаришда биз депутатлар ҳам фаол бўлишимиз, масалани жиддийлигини ҳисобга олиб, қатъий ҳаракат қилишимиз лозим. Бу масалани биз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Экологик барқарорлик – мамлакат хавфсизлигининг муҳим омили” мавзусида фракциялараро баҳс-мунозара давомида ҳам муҳокама қилдик, зиммамиздаги вазифаларни белгилаб олдик.

Энди савол туғилиши мумкин. Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича саъй-ҳаракатларни нимадан бошлашимиз лозим? Бу масалани аҳоли, кенг жамоатчилик эътиборини тортиши, юракдан ҳис қилиши учун қандай йўл тутишимиз керак? Ҳамма муаммо аслида шунда. Чунки биринчи навбатда аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, экологик мувозанатнинг бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчилик онгига сингдириш, айниқса, ёшларимиз онгу тафаккурига зарарли одатлардан воз кечиш, она табиатни севиш туйғуларини олиб киришни муҳим вазифа деб ҳисоблайман.

Яна бир долзарб масала – сувни тежаш, ундан унумли фойдаланишга ўрганишдир. Тан олишимиз керак, сувни тежаш кўп гапирилаётган бўлса-да, бунга ҳеч амал қилаётганимиз йўқ. Дунё миқёсида жуда танқис ҳисобланган ичимлик сувини истаганча исроф қилаяпмиз, кўздан пана қилиб, экин суғораяпмиз, жумраклардан оқиб ётишига беэътибор қараяпмиз. Бунга нега йўл қўяяпмиз? Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳам ватанпарварлик эканини ёшларимиз ҳис қилиши учун нима иш қилаяпмиз. Саволлар кўп, лекин уларга аниқ жавоб берадиган одамни топиш мушкул.

Баҳс-мунозаралар давомида сиёсий партиялар фракциялари аъзолари аҳоли яшаш ҳудудларида чиқиндиларни тартибга солиш борасида қонунчилигимизга ўзгартириш киритиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Хусусан, саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндиларни атроф-муҳитга зарарини камайтириш борасида парламент назоратини ўрнатиш ҳақидаги таклиф айни муддао бўлди. Бу бугун биз депутатларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 153

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими