Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Янги Ўзбекистон ёшлари — келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори

Янги Ўзбекистон ёшлари — келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори

Ёшлар — ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари — келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Бугун юртимизда уларнинг замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаши учун барча куч ва имкониятлар ишга солинаётгани, хусусан, Президент ва ижод мактаблари ташкил этилаётгани замирида катта маъно мужассам. Ҳозир биз замонавий талаблар асосида жиҳозланган, барча шарт-шароитларга эга ўқув биноларида таълим олаётган ёшларнинг ютуқлари билан ҳақли равишда фахрлана оламиз.

Биргина Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмовнинг IELTS дастури бўйича юқори балл тўплаб, АҚШнинг Жон Кэролл университетида таҳсил олиш учун 96 минг долларлик грант соҳибига айлангани ҳам давлатимиз раҳбари бошчилигида қисқа вақтда таълим-тарбия соҳасида танлаган йўлимизнинг нақадар тўғри эканлигини яққол исботлаб турибди.

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади», деган ғояни илгари сургани бежиз эмас. Зотан, юртбошимиз таъкидлаганидек, «Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз».

Шу нуқтаи назардан бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мурожаатномада баён этилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун фаол иш олиб бормоқда. Хусусан, ушбу тарихий нутқдан сўнг, парламент қуйи палатасида Мурожаатнома мазмун-моҳиятига ва аҳамиятига бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Куни кеча «Таълим ва тарбия – ёш авлод камолотининг пойдевори ва давлатимиз тараққиётининг кафолати» мавзусида фракциялараро бўлиб ўтган амалий мулоқотда ҳам Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган мулоқотда Мурожаатномадан ўрин олган вазифалар билан бирга, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига таълим тизими тараққиётига хизмат қиладиган бир қатор таклифлар билдирилди. Бу бежиз эмас, албатта. Аёнки, Мурожаатномада белгиланган мақсадларга сўзсиз эришиш барчамиздан якдиллик ва фаоллик талаб этади.

Нега десангиз, жойларда аҳоли билан учрашувларимиз давомида аксарият мактабларнинг бинолари ўтган асрнинг ўрталарида қурилгани, ўқув-парталари эски, синфхоналар етишмаслигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Демак, мамлакатни қудратли қиладиган куч илм-фан, таълим ва тарбия экан, билим ва маънавият маскани бўлган мактаблар шароитини яхшилаш кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади.

Мурожаатномада мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислоҳотлар жадал давом эттирилиши айтиб ўтилди. Табиийки, жорий йилнинг ўзида 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўмлик маблағ ажратилиши минг-минглаб ёшларнинг қалбини тўлқинлангани аниқ. Бу йўналишда бошлаган ишларни давом эттириш мақсадида 2021 йилни мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб эълон қилиниши ёшларнинг салоҳиятини намоён этиш борасидаги саъй-ҳаракатларига янгича куч ва илҳом бағишлади.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида Ўзбекистоннинг таълим ва интеллектуал ривожланиш даражаси бўйича дунёда энг юқори рейтингга эга 30 та давлат қаторидан жой олишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Биз бу борада таълим тизимида рақобат муҳити шаклланиши учун хусусий секторга кенг йўл очишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг фикримизча, соҳада давлат-хусусий шерикчилиги ва хусусий хизматларни жадал ривожлантириш ҳисобидан болалар учун спорт, мусиқа ва санъат мактаблари қурилишини қўллаб-қувватлаш, айниқса, инглиз тили, информатика, математика ва бошқа талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўргатиш соҳасида хусусий секторнинг улкан имкониятларини ишга солиш қисқа вақтда албатта, ўз самарасини беради.

Хулоса қилиб айтганда, агар жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало, таълим тизимидан бошланганини кўрамиз. Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактабдир. Шу жиҳатдан мактаблардаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши лозим.

Одинахон ОТАХОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 51

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими