Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Телемедицинани ривожлантиришнинг айни вақти келди

Телемедицинани ривожлантиришнинг айни вақти келди

Президентнинг Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасида тиббиёт соҳасини ислоҳ этиш масалалари бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Соҳада рақамлаштириш кўлами янада кенгайтирилади, барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар янада кенгайтирилиши зарурлиги таъкидланди.

Телемедицина нима беради?.. Республика марказидаги малакали шифокорлар ва дунё тиббиёт муассасаларидаги мутахассислар билан реал вақт оралиғида боғланиб, онлайн кўрикдан ўтиш, терапевтик даво маслаҳатларини олиш имконини беради. Яъни, бемор билан шифокор ўртасидаги масофа аҳамиятли бўлмайди.

Республика илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳудудлардаги филиаллари билан телемедицина тизими орқали онлайн маслаҳатлашишларни йўлга қўйиши мумкин бўлади. Ташҳис бамаслаҳат қўйилса, беморни тўғри ва самарали даволаш имкониятлари ошади. Натижада беморлар тезроқ соғлом ҳаётга қайтади.

Аҳолининг катта қисми ихтисослашган шифохоналарда даволанишга иқтисодий-молиявий имконият тополмайди. Телемедицина тизимида онлайн маслаҳатлашиш йўлга қўйилиши натижасида етук шифокорлар, профессорлар билан онлайн мулоқотда бўлишга шароит яратилади. Бу ҳам беморнинг, ҳам мутахассис-шифокорларнинг вақтини, шу билан бирга, маблағни тежашга хизмат қилади.

Шу жиҳатдан қараганда, пандемия даврида тиббиёт бир поғона юқорига кўтарилди, десак бўлади. Бу борадаги тажрибани, амалий кўникмаларни янада ривожлантириш бўйича соғлиқни сақлаш тизимида аниқ стратегия ишлаб чиқилиши зарур, деб ўйлайман. Қайси ҳудудда, қайси туман-шаҳарда, қайси муассасаларда қайси йўналишлар бўйича қачондан онлайн маслаҳатлар ўтказилиши ҳақида режани белгилаб, уларнинг амалга ошиш жараёнларидан бохабар бўлиб, бу ҳақда сайловчиларнинг хабардорлик даражасини ўрганиб боришимиз зарур. Чунки тиббий хизматнинг бу йўналиши ривожланишини унчалик истамайдиган мутасаддилар ҳам чиқиб қолиши мумкин.

Инновацион телемедицина изчил йўлга қўйилса, аҳолининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши кенгаяди, олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизнинг илғор тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишига хизмат қилади.

Муқаддас Ўрозалиева,

Олий Мажлис Қоунунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 265

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими