Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Камбағалликдан чиқиб кетишнинг энг самарали йўли – бу инсоннинг интилиши

Камбағалликдан чиқиб кетишнинг энг  самарали йўли – бу инсоннинг интилиши

“Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига эришилади”, – дея таъкидлади Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида.

Ҳақиқатдан ҳам бугун даврнинг ўзи камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усулларни жорий этишни тақозо этмоқда. Бу масала эса кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмаслини аниқ. Бунинг учун таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммоларни ҳал этиб бориш лозим бўлади.

Албатта, бу борада “темир дафтар” тизимининг жорий этилгани эҳтиёжманд аҳолини тўғри аниқлаш ва шу асосда, улар билан манзилли ишлашда муҳим омил бўлиб хизмат қиляпти. Жорий йилдан бошлаб тўлиқ ишга тушадиган “Ижтимоий реестр”да “темир дафтар”даги барча маълумотлар қамраб олиниб, эҳтиёжманд оилаларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматлар электрон шаклда кўрсатилиши кўпчилик фуқароларимизни тўлқинлантириб юборди.

Бу юртнинг энг катта бойлиги – ҳазрати инсондир. Мурожаатномада камбағал аҳолининг асосий эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, “Темир дафтар”га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Негаки, пандемия даврида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “темир дафтар” кутилган натижа берганига ҳаммамиз амин бўлдик.

Камбағалликдан чиқиб кетишнинг яна бир самарали йўли – бу инсоннинг интилишидир. Инсон ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракат қилса албатта, барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Агар ўз меҳнати, кучи билан катта ютуқларга эришган машҳур шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга кучли мотивация берилса, ишонаманки, бу келгусида яхши самара беради.

Мурожаатноманинг энг таъсирли яна бир қисми, жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этилиши, бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилишидир. Бу албатта, кўплаб ёшларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлишига, асосийси, қанчадан қанча оилаларга қувонч олиб киришга хизмат қилади.

Яна бир муҳим масала, ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилиши, шунингдек, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилиши камбағалликни камайтириш сари ташланган катта қадамдир.

Умуман олганда, камбағалликни камайтириш учун аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш ҳар қачонгидан муҳимроқ. Мурожаатномада бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди. Унда илгари сурилган таклифлар мамлакатимиз тараққиётини янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилишига ишонамиз.

 

 

Бахытбай АЛДАМУРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 66

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими