Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Юрт келажагини ёшлар тарбияси ҳал қилади

Юрт келажагини ёшлар тарбияси ҳал қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида келажагимиз эгалари ҳисобланмиш ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш, айниқса, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки ёшларни ватанпарвар, халқпарвар руҳда тарбиялаб, уларга етук таълим-тарбия бермас эканмиз, келажак ҳақида гапириш бефойда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”.

Айниқса, бунда фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Айнан мактабгача таълим соҳасига бўлган эътибор мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси сўнгги 4 йилда 2 баробарга ортиб 60 фоиз, боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди. 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олинади. Йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказиш белгиланди.

Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этиш орқали хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади. Узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шакллари янада кенгайтирилади. Бунда ЮНИСEФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели йўлга қўйилади.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида “Инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш” ғояси асосида таълим-тарбия билан боғлиқ масалалар энг асосий вазифалар сифатида белгиланган. Партия амалдаги таълим тизимида тарбиянинг ўрни етарли эмас, деб ҳисоблайди. Хусусан, мактабгача таълимда тарбия устувор бўлиши лозим. Чунки илмий кузатиш ва тадқиқотлар натижасида инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотларнинг 70 фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиши аниқланган.

Шу боис, Мурожаатнома мазмун-моҳиятини, айниқса, таълим-тарбия, илм-фан ривожи бўйича билдирилган фикр-мулоҳазаларни янада кенгроқ тарғибот қилишимиз, белгиланган вазифаларнинг ижроси эса доимо диққат марказимизда бўлади.

 

Муборак АҲМЕДОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 69

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими