Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Таълимга инвестиция – келажакка сармоя

Таълимга инвестиция – келажакка  сармоя

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юрт равнақига бефарқ бўлмаган ҳар қандай кишининг диққатини тортади. Зотан, давлатимиз раҳбари илгари сураётган ташаббуслар, амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар пировардида илму маърифатли баркамол авлодни тарбиялаш ғояси мужассамдир. Таълим жараёнини тубдан такомиллаштириш энг долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилиши педагоглар зиммасига улкан масъулият юклайди.

“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган даъват маориф соҳасининг барча ходимлари ва фидойи муаллимларни руҳлантириш билан бирга ғоят шарафли вазифаларни олдимизга қўйгани билан аҳамиятлидир. Президентимизнинг “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим”, дея эътироф этганининг ўзи миллионлаб қалбларни ғурур-ифтихорга тўлдирди.

Очиғини айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда таълимга берилаётган алоҳида эътибор таҳсинга лойиқ. 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиши муносабати билан кўриладиган чора-тадбирлар эса ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш йўлидаги ислоҳотларимизнинг тадрижий давоми бўлади.

Кези келганда, Мурожаатномада тилга олинган баъзи рақамларни яна бир бор ёдга олиш ўринлидир. Хусусан, 2021 йилдан бошлаб болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга етказилиши, бунинг учун бюджетдан 600 млн доллар миқдорида субсидия ажратилиши давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаган саъй-ҳаракатларининг ёрқин ифодасидир. Тумандаги олис мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга ўтиб ишлаганларга эса 100 фоиз устама тўланиши ҳам аввал кузатилмаган ҳодиса.

Бундай рағбат муаллимларни инновацион ёндашувга чорлайди. Ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада юритиши, ижодкорлик, яратувчанлик ва креатив фикрлаш қобилиятларини янада ривожлантиришга қаратилган замонавий метод ва технологияларни дарсларда фаол қўллаб, уларнинг ақлий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга ундайди. Зеро, бугунги кунда таълим тизимини ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. 2021 йилда 30 та янги мактаб қурилади ва 320 та мактаб капитал таъмирдан чиқарилади. Бу ишларни амалга ошириш учун бюджетдан 2 трлн сўм маблағ ажратилиши ҳам таълим тизимига бўлган катта эътибор исботидир.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатнома мамлакатимиз тараққиётида инсон манфаатлари ва қонун устуворлигига таянган, халқимизга янгича куч-ғайрат бағишлаган, аҳолининг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлаган янги бир босқич бошланганлигини англатади.

 

 

Мухтор ИБРАГИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 220

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими