Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Давлат бюджет ижроси фракция ва партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилди

Давлат бюджет ижроси фракция ва партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этилди

Айни кунларда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 2020 йил 9 ойлик якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганишлар жараёнида 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари 94 457,2 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган 91 795,9 млрд сўм прогноз 102,9 фоизга ёки 2 661 млрд сўмга ошириб бажарилганлиги ҳозирги бутун дунё иқтисодиёти синовдан ўтаётган пандемия даврида ижобий ҳолат сифатида баҳоланди.

Муҳокамалар жараёнида асосий эътиборни фракция ва партия позициясидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиш ҳолатига қаратдик. Жумладан, Давлат бюджетидан ажратилган 53 685,3 млрд сўм ёки умумий харажатларнинг 52,5 фоизи миқдорида маблағ ижтимоий соҳага йўналтирилган бўлиб, ушбу ҳаражатларнинг 84,0 фоизи ёки 45 096,1 млрд сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундай иқтисодий ёндашув эса ҳозирги пандемия даврида аҳолинининг ижтимоий кўмакка муҳтож қисмини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун асос бўлмоқда.

Шунингдек, давлат бюджети ижроси давомида бюджет даромадларининг асосиз тарзда сарфланиш ҳолатлари ҳуқуқий механизмлар яратилган бўлишига қарамасдан йилдан йилга ортиб бораётгани ҳар бир соҳалар кесимида бу борадаги ишлар натижадорлигини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тақозо этмоқда. Зеро, Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган ташаббус доирасида Молия вазирлиги томонидан “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилиб, бу жараёнда фуқаролар фаол иштирок этаётган бўлишига қарамасдан 2020 йилнинг 9 ойидаги бюджет назорати жараёнида бюджет маблағларининг асоссиз сарфланиш ҳолатларининг ортганлиги кузатилган.

Жумладан, эрамиз эгалари ёшларнинг узлуксиз таълим олишига масъул бўлган Халқ таълими вазирлиги томонидан 40,7 млрд сўм миқдорида бюджет маблағларини сарфлашда қонунбузилиш ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилмаслиги келажакда ўзининг бошқа соҳаларга ҳам салбий таъсирини ўтказиши мумкин. Шу билан бир қаторда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида йўл қўйилган 22 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолати, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида йўл қўйилган 10,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолати ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида йўл қўйилган 6,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ҳам чуқур таҳлил этилди.

Олий Мажлис қуйи палатасига киритилган 2021 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш жараёнида ҳам юқоридаги каби ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, фракция депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, бюджет лойиҳасини кўриб чиқишда “Адолат” СДП ғояларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳага эътибор қаратиш белгилаб олинди.

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюджет жараёни очиқлигини таъминлаш, солиқ юкини камайтиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган изчил ишлар самарадорлигини янада ошириш масалаари партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалардан бири саналади.

Шу боисдан, 2021 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолиш ва ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағларга алоҳида эътибор қаратилса, қонун лойиҳасининг халқчиллигини ва ижтимоий йўналтирилганлиги янада ҳаётий тарзда маромига етказилади.

Махфират ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 50

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими