Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Танишинг, таъзим, яктак, ўртага, кураш, тўхта, чала, ёнбош, ҳалол, тенг, ғирром, танбеҳ, дакки, бекор, вақт...

Танишинг, таъзим, яктак, ўртага, кураш, тўхта, чала, ёнбош, ҳалол, тенг, ғирром, танбеҳ, дакки, бекор, вақт...

Бу сўзларни эшитибоқ, хаёлингизга жаҳонни забт этган кураш спорт тури келгани табиий. Шу ўринда курашчиларимизнинг кийими ва унинг рангига алоҳида тўхталмоқчиман.

Мустақилликка қадар тўйларда, сайлларда полвонлар устларига нима топсалар – кўйлак билан ҳам, яктак билан ҳам, желак ёки чопон билан ҳам майдонга тушиб олишиб юраверганлар. Миллий истиқлолнинг дастлабки йилларида тартибли тарзда яратилган кураш кийими эса халқаро майдонга чиқиши керак бўлган спорт тури учун у қадар ҳам мос эмасди.

Бугунги кунда гиламга чиққан полвонлар кийимига эътибор қилсангиз, уларнинг яктаги кўк ва яшил, шалвари оқ, белбоғи эса қизил эканини кўрасиз. Гиламга биринчи чиқарилган иштирокчи кўк яктак кияди, иккинчиси бўлса яшилини. Бу формани ташкил этган инсон жуда ҳам узоқни кўзлагани ва ўйлаганини кийимларини кийиб олиб гиламга тушган полвонлар кураша бошлаганида биласиз. Бир полвон устидаги кўк, иккинчисининг эгнидаги яшил ва ҳар иккаласининг белидаги қизил белбоғлар ва ҳакамнинг оппоқ кийимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рамзи келиб чиқади.

Курашни томоша қилаётган ишқибозлар кўз ўнгида эса “Серқуёш ҳур ўлкам”из, “Оламни маҳлиё айлаган диёр”имизнинг бутун олам жаҳондаги энг чиройли байроғи ҳилпираётгани намоён бўлади.

1996 йили Комил Юсупов томонидан яратилган рамзий маънодаги ушбу форма ҳозирги даврда патентлаб қўйилган. Ҳозирда жаҳондаги барча давлатларда ташкил этилган ва этилаётган кураш Федерацияларида полвонларга айнан “Бағри кенг” ўзбекнинг байроғи тимсолидаги ушбу кураш кийими кийгизилади...

Курашимиз дунёни забт этишда давом этар экан, байроғимиз ҳам у билан ҳамоҳанг дунёни забт этаверади.

18 ноябрь – Давлатимиз рамзларидан бири бўлган – байроғимиз қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин ! Байроғимиз бошимиз узра абадий хилпираверсин !

 

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 47

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими