Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Янги тарих саҳифасида яна бир халқаро эътироф

Янги тарих саҳифасида яна бир халқаро эътироф

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Жорий йилнинг 13 октябрь куни Янги Ўзбекистон тарихи саҳифасидан алоҳида жой олди. Сабаби, Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига аъзолик бўйича 169 давлатнинг яширин овоз бериш орқали ўтказилган сайловда ўз гуруҳидаги давлатлар орасида энг кўп овоз билан сайланди.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз томонидан қабул қилинган «Ҳаракатлар стратегияси»га оид умумдавлат дастурида Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига номзодини кўрсатиш вазифа қилиб қўйилган. Ва бу 2018 йил Женевада ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 37-сессияси кун тартибида акс этган эди.

2020 йилга келиб, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколларига тенг ҳуқуқли аъзо давлатга айланди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши инсон ҳуқуқлари борасида энг обрўли халқаро ташкилот эканини кўпчилик билса керак. Кенгаш дунёда умуминсоний ҳуқуқлар соҳасида барча масалаларни ва вазиятларни муҳокама қилиш ваколатига эга тузилмадир. Демак, Янги Ўзбекистон халқаро ҳамжамият томонидан яна бир карра эътироф этилди.

Ҳаётимизга боқамиз ва бунинг баъзи жиҳатларини излаймиз:

биринчидан, миллий қонунчилик халқаро-ҳуқуқий стандартлар асосида инсон ҳуқуқлари ҳимояси тамойилларига уйғунлашмоқда;

иккинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоялашда замонавий мезонларга мос барқарор сиёсий тизим шаклланди;

учинчидан, миллий қонунчилик ва ҳуқуқ муҳофазаси қилиш амалиётида ноёб модел ишлаб чиқилди.

Аниқроқ айтганда, «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси» тасдиқланди. Давлат бошқарувида шаффофлик, ҳисобдорлик ошди, коррупцияга қарши курашиш, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан очиқ ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этиш бўйича Парламент комиссияси тузилди. Миллий стратегия ва «Йўл харитаси» ижроси бўйича вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳар чоракда ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш белгиланди.

Таълимнинг барча бўғинларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ва «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув курслари, дарсликлар жорий этиш чоралари кўрилди.

Буларнинг барчаси, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий рейтинглар ва индекслардаги мавқеи ўсишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Умиджон ЖАББОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 67

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими