Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлади

Хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлади

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Кейинги тўрт йилда Президентимиз раҳбарлигида бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилди.

Бинобарин, жамиятда сиёсий ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга бўлган муносабат ва эътиборга боғлик. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий ҳаётдаги роли муҳим аҳамиятга эгалиги сабабли уларнинг мавқеи ҳар жиҳатдан юқори баҳоланмоқда.

Cўнгги йилларда юртимизда аёлларга бўлган эътибор янада кучайиб, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳар бир маҳаллада алоҳида раис ўринбосари, туманда – маҳалла ва оила бўлими бошлиғи ўринбосари ва 2 нафар мутахассиси, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирлиги берилди.

Лекин шунга қарамай бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талайгина. Асосий муаммо ишсиз ёшлар, хотин-қизларни аниқлаш, уларга замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш ва бандлигини таъминлашдир. Боиси жойлардаги учрашувларимиз давомида аксарият шу йўналишдаги муаммоларга кўпроқ дуч келяпмиз ва имкон қадар уларга ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. Агар биз уларга муносиб иш топишига кўмаклашсак, ўз-ўзидан ижтимоий ва иқтисодий муаммолар ҳам бартараф этилади.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Президентимиз раислигида хотин-қизлар ва ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу икки йўналишнинг долзарб масалларини бартараф этишда бир куч бўлиб, тизимли иш ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шу ўринда эътиборингизни бир муҳим санага қаратишни истардим. Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида бундан 9 йил муқаддам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида бутун дунёда 11 октябрь санасини «Халқаро қизлар куни» сифатида нишонлашга асос солинди. Мазкур сана ҳар йили анъанавий тарзда Андижон вилоятида ҳам ўзгача шукуҳ билан нишонланиб келинмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан биргаликда айни сана муносабати билан вилоятдаги олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган қизлар билан бўлган самимий суҳбатимиз уларнинг орзу ва мақсадларига ҳамоҳангликни ўзида ифода этди.

Учрашув давомида улар билан суҳбатлашиб, фикрлари уйғоқ, дунёқарашлари кенг, билимга чанқоқ эканликларини ҳис қилдик. Қизиқишлари ўқиб-ўрганишлари билан чамбарчас боғлиқлиги, инновацион технологияларга интилишлари, замон билан ҳамнафасликларидан қувондик. Ахир улар келажак тарбиячилари, миллат тарбиячилари!

Жорий йилда вилоятдаги мавжуд олий таълим даргоҳларига аввалги йилларга нисбатан кўпроқ хотин-қизлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилингани, Президентимиз томонидан аёлларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир. Эндиликда улар ҳам ўзларининг интеллектуал салоҳияти, чуқур билими ва изланишлари билан илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшади.

Хулоса қилиб айтганда, ишсиз ёшлар, хотин-қизларда мотивация уйғотиб, ишсиз аёлларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш — бугунги куннинг энг муҳим талаби. Шундай экан, ёшлар ва хотин-қизлармизга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказида бўлади.

Одинахон ОТАХОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими