Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёшлар ва аёллар муаммоларини ҳал этишда ижтимоий адолат тамойили таъминланади

Ёшлар ва аёллар муаммоларини ҳал этишда ижтимоий адолат тамойили таъминланади

Жамиятнинг асоси ва асосий халқаси бўлмиш оилани аёлсиз тасаввур қилиш қийин. Аёлга муносабат – миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурматни намоён этишнинг асосий мезони ҳисобланади.

Мамлакатимизда сўнги йилларда аёллар масаласида жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларимиз учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларнинг ўз билим ва салоҳиятларини тўшлақонли намоён этишини таъминловчи тизимлар яратилди. Хусусан, ҳозирги пандемия даврида бу борадаги ишлар самарасига ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратилди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “темир дафтар” тузилганлиги, эндиликда ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиши таъкидланди. Бу рўйхатлар “темир дафтар”дан алоҳида бўлиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши белгилаб берилди.

Шунингдек, бу ташаббусни амалга ошириш механизимлари Хатирчи тумани ва Янгиер шаҳри мисолларида тушунтириб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам бугун юримизда хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этмоқда. Натижада ижтимоий масалаларнинг аксарияти айнан шу икки қатлам вакиллари иштирокида ҳал этилмоқда.

Шу боисдан мазкур икки йўналиш бўйича Ўзбекистонда давлат сиёсатини маҳалла даражасигача юритадиган вертикал тизим яратилди. Бугун давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда улар дуч келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш учун илгари сурилаётган “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ни шакллантириш учун Ёшлар масалалари бўйича ҳар бир туманда алоҳида ҳоким ўринбосари, унинг 3 нафаргача мутахассиси, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимининг 3 нафар ходими, вилоятда ҳам ҳоким ўринбосари, унинг 4 нафар мутахассиси, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасининг 11 нафар ходими ажратилган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича ҳар бир маҳаллада алоҳида раис ўринбосари, туманда – маҳалла ва оила бўлими бошлиғи ўринбосари ва 2 нафар мутахассиси, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирликлари ташкил этилган.

Эндиликда, ишлар самардорлигида янгича ёндашув ва механизлардан ҳам кенг фойдаланилади. Яъни, сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш борасида ҳам аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

“Ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”га киритиладиган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотилиб, касбий кўникмалар ҳам шакиллантирилади.

Хулоса қилиб айтганда мамлакат келажагини таъмиловчи аёллар ва ёшлар масаласида мутлоқа янги бўлган, бугуннинг замон талабларига мос иш услублари билан муаммолар ечимига эришилади.

Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллиги ҳамда ролини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатларидан ҳам улкан масъулият талаб қилади.

Чунки партия ўз сайловолди дастурида бугун жамиятдаги ҳар бир аёл пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлишини, ёшлар ва аёллар жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоиш этишларига имконият яратиб беришни ўз олдидаги устувор вазифа сифатида белгилаб олган.

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими