Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Муносиб меҳнат дастури амалда

Муносиб меҳнат дастури амалда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ) ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурида меҳнат соҳасида асосий тамойилларни амалга ошириш мақсадида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иш билан муносиб бандлик имкониятларини кенгайтириш, меҳнат шароитлари ва ижтимоий муҳофазани яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган. ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳужжатга кўра, мамлакатимизнинг меҳнат қонунчилигини янада такомиллаштириш, шу жумладан, ХМТнинг бир қатор конвенцияларини ратификация қилишда ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим вазифалар белгиланган.

Бугун юртимизда меҳнат соҳасининг барча йўналишларида изчил чора-тадбирлар ва тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, ишчи кучига бўлган эҳтиёжни рағбатлантириш, барқарор иш ўринларини яратиш, ижтимоий ҳимоя тизимларини кенгайтириш бўйича Ҳукумат даражасида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш борасида Ўзбекистонда эришилаётган ижобий натижалар фуқароларнинг муносиб меҳнатга бўлган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Шу ўринда, парламент томонидан ҳам ушбу ҳужжатлар ижроси устидан назорат тадбирлари кучайтирилган. Масалан, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан ҳам мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Ратификация қилинган конвенцияларнинг ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоиз, ўн уч йилдан буён бутун дунёда 7 октябрь – Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу йилги тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда асосий эътибор ностандарт бандлик масалаларига қаратилди. ХМТ вакиллари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутасаддилари ва олимларнинг мавзу юзасидан маърузалари эшитилди. Шу билан бирга, тадбирда мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Депутатлар хозирда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг лойиҳаси ҳақида фикр билдирдилар. Лoйиҳaни ишлaб чиқишдa тeгишли xaлқaрo вa xoрижий тaжрибa ўргaнилганлиги вa тaҳлил қилинганлиги, шу жумлaдaн, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТнинг ва бошқа конвенцияларидаги қоидалар инобатга олинганлиги эътироф этилди.

Мазкур лойиҳа 34 боб, 621 та моддадан иборат. Янги тaҳрирдaги Мeҳнaт кoдeксининг aлoҳидa бўлими индивидуaл мeҳнaт мунoсaбaтлaригa бaғишлaнгaн бўлиб, мeҳнaт шaртнoмaси, иш вaқти, дaм oлиш вaқти, иш ҳaқи вa мeҳнaт меъёри, кaфoлaт вa кoмпeнсaция тўлoвлaри, мeҳнaт интизoми, мeҳнaт шaртнoмaси тaрaфлaрининг мoддий жaвoбгaрлиги, мeҳнaтни муҳoфaзa қилиш масалаларини ўз ичига олган.

Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳасида меҳнат муносабатлари соҳасидаги бир қатор муаммоларни қонуний ечимига, муносиб меҳнатни таъминлашга қаратилган қоидалар ўрин олганлиги қайд этилди.

Қизғин бахс-мунозаралар тарзида ўтган тадбирда юртимизда Муносиб меҳнат дастурини амалга оширишдаги келгуси вазифалар ҳақида келишиб олинди.

 

Мавлудахон ХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 386

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими