Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди

Ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди

2020 йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда парламент қуйи палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини қабул қилинганлиги муносабати билан “Ёшларга оид қонунчиликда ёшлар бандлигини таъминлашнинг устувор вазифалари” мавзусида видеоконференцалоқа шаклидаги тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, ёшлар масаласи борасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ўтган давр давомида мазкур қонунда белгиланган қоидаларни амалиётга тадбиқ этиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини акс эттириш, имтиёз ва кафолатларни амалда қўллаш, истеъдод ва салоҳиятларини тўла намоён этиш каби қатор масалаларни ҳал этишда ушбу ҳужжат муҳим асос бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсадлари ва тамойиллари, ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси масалалари, таълим олиш ҳуқуқи, иқтидорли ёшларга нисбатан давлат кўмагини амалга ошириш каби жамият ривожланиши учун зарур ва долзарб масалалар қамраб олинган. Жумладан, қонунга мувофиқ ёшларга оид давлат сиёсатининг субъектлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, ёшлар номидан уларнинг жамоат бирлашмаларининг фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилди.

Тадбирда иштирокчилар таъкидлаганидек, мамлакатнинг демокрафик ривожланиши натижасида ёшларнинг меҳнат бозорида ўрни ва талаби тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса, ўз-ўзидан янги ва замонавий иш ўрни яратилишини таъминлаш заруриятини туғдиради. Шу нуқтаи назардан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунда ҳам аҳоли айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” дастурлари орқали имтиёзли кредитлар ажратилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Шунингдек, Қонунда корхона-ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари томонидан бўш иш ўринларини яратилишини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар, грандлар ажратилиши белгиланди.

Қайд этилганидек, 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурига асосан ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индексини яратиш мақсадида “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Бунда, албатта, мамлакатимиз ёшларининг эртанги куни кечаги ва бугунгидан-да истиқболли бўлиши мақсади кўзланмоқда.

Тадбир давомида депутатлар томонидан Қонунчилик палатасида, хусусан, Қўмитада кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳар бир қабул қилинаётган қонун лойиҳасида ёшлар манфаатини инобатга олиш ва бу йўналишда Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда ишлаш муҳим эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда Ёшлар парламентининг Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан ярим йиллик учун ишлаб чиқилган “Иш режаси” тўғрисида батафсил маълумот ҳам берилди. Мазкур режада жойларда ишсиз ва моддий қийинчиликларга дуч келган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни “Ёшлар темир дафтари”га киритиш, шунингдек ҳудудларда ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини янада ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган “Манзилли режа” ижросига алоҳида урғу берилганлиги қайд этилди.

Тадбир якунида кўрилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Мадина БАРАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 45

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими