Cайт ранги: A A


Депутат фикри

ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича Ҳукуматга таклифлар тайёрлаяпти

ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича Ҳукуматга таклифлар тайёрлаяпти

Мамнуният билан таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда мамалакатимизда олиб борилган демократик ислоҳотлар натижасида, жамиятдаги долзарб муаммоларни очиқ ва эркин муҳокама қилиш, ўз фикрини хеч қандай тайзиқларсиз билдириш, фикрлар хилма-хиллиги асосида муаммоларга ечим қидириш хаётимиз тарзига айланиб бўлди.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “мактабларни очиш керакми, бунга ким масъул” мавзуси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Дарҳақиқат, фарзандларимиз соғлиғи ва уларнинг келажаги билан боғлиқ масала ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ушбу мавзуда турли ҳокимият тармоқлари вакиллари томонидан қарама-қарши фикрлар билдирилиши, улар ўртасидаги кескин тортишувлар, алал-оқибат муаммони самарали ечимига хизмат қилади, деб умид қиламан.

Лекин, менинг фикримча тортишувлар мавзуси “мактабларни очишда ким масъуллигини” қидиришдан иборат бўлиши керак эмас. Чунки, ушбу масалага жавоб қонунчилигимизда аниқ белгилаб берилган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, “...фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил” этиш ҳокимнинг ваколатлари сифатида белгиланган. Ушбу Қонуннинг 1-моддасига асосан эса, ҳоким вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқариши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Қонуннинг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига “...тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш”   ваколатлари берилган. 

Демак, пандемия шароитида мактабларни очиш, ўқувларни ташкил қилиш бўйича қарорларни қабул қилиш туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашлари ваколатида бўлиши қонуний жиҳатдан тўғри ҳисобланади.

Қолаверса, мантиқий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак ҳам, ҳар бир ҳудуддаги санитария-эпидемиологик вазият, мактаблардаги таълим жараёнида хавфсиз шароитлар яратилиши ҳолати ҳамда ҳудуддаги мавжуд имкониятлар ва муаммолар тўғрисида шу ҳудуддаги маҳаллий Кенгаш депутатлари кўпроқ маълумотга эгадирлар. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларининг бири ота, бири она сифатида ўз фарзандларининг соғлиғи, ўз оиласининг хавфсизлиги учун хеч қачон бефарқ бўлмайди ҳамда ушбу масала юзасидан қарор қабул қилишда ўта масъулият билан ёндошади.

Фикримча, бугун биз фуқароларимизни чалғитувчи ва кераксиз тортишувлардан воз кечиб, асосий эътиборни фарзандларимизнинг ўқув жараёнини қандай қилиб хавфсиз ва самарали ташкил қилишга қаратишимиз лозим.

Ушбу жараёнда, маҳаллий ҳокимлик, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муттасади ташкилотлар билан бир қаторда - сиёсий партиялар ва кенг жамоатчиликнинг ҳам фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда, авваламбор, ҳар бир мактабни очиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, ундаги мавжуд шароитларни фарзандларимиз соғлиғига хавфсизлиги нуқтайи назаридан холисона ва синчковлик билан ўрганиб чиқилиши лозим. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва сўнгра, тегишли қарор қабул қилиш керак.

Ушбу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзининг барча даражадаги депутатлари ва фаолларини жалб этган ҳолда, карантин шароитида жойлардаги мактаблар ўқишни ташкил қилишга тайёрлиги ҳолати танқидий ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар жараёнида педагогларни COVID-19 вирусига тестлардан ўтказилиши ҳолати, мактабларни антисептик махсулотлар билан таъминланиши, мактабларда дезинфекция ишларини олиб борилиши, мактабларни ҳарорат ўлчов воситалари билан таъминланиши, мактабларда тоза ичимлик суви ва қўл ювиш жиҳозлари билан таъминланиши ҳамда синфларда ижтимоий масофани сақлаш имконияти мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, партия фракцияси ва депутатлик гуруҳлари томонидан ушбу йўналишда мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз йиғилишида пандемия шароитида умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ масала ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг ўрганишлари натижалари, республика бўйича тўпланган маълумотлар умумлаштирилган ҳолда, яна бир бор таҳлил этилди.

Ҳудудлардаги реал вазият, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг саломатлигини сақлаш энг асосий вазифа эканидан келиб чиққан ҳолда, депутатлар томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Шулар асосида ҳукуматга киритиш учун партиянинг умумий таклифлари шакллантирилмоқда.

Шунингдек, партия ўз депутатлари орқали туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашлари сессияларида мактабларни очиш, ўқувларни хавфсиз ва самарали ташкил қилиш бўйича қарорларни қабул қилишда ҳамда ушбу йўналишда камчиликларни бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.

Фарзандларимиз тақдири билан боғлиқ бўлган ушбу муҳим Қарорларни қабул қилишда, партия депутатлари ушбу йўналишда ўтказилган ўрганишлар, аниқ таҳлиллар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этилганлигини инобатга олган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашади.

Зеро, фаразандларимиз – ҳаётимиз мазмуни, бизнинг, халқимизнинг, жамиятимизнинг, давлатимизнинг келажагидир!

 

Улуғбек ВАФОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқ демократик партияси факцияси аъзоси



Кўришлар сони: 231

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими