Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчиликнинг иштироки кенгаяди

Инсон ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчиликнинг иштироки кенгаяди

Сўнгги йилларда юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошириляпти.

Биз фаолият самарасини мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўси ошаётганида, сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланаётганида кўришимиз мумкин.

Куни кеча Президентимизнинг матбуотда эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони инсон ҳуқуқлари соҳасида олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш ҳамда уларни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоиз, юртимиз бугунги кунда инсон ҳуқуқлари бўйича саксондан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита асосий шартномаcи ва тўртта факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий ҳисоботларни (маърузаларни) тақдим этиб келинмоқда.

Бироқ ҳозирги замон масалага янада изчил ва кенг кўламли ёндашувни талаб этмоқда. Шу сабабли Президентимиз Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясини тузиш ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш вазифаси юклатилди. Бу вазифа инсон ҳуқуқлари масаласида биз парламент депутатларининг масъулияти янада ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Яна бир муҳим масала. Мазкур ҳужжат билан инсон ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчиликнинг иштирокини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда соҳага оид қонун ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиб бориш белгиланмоқда.

Фармонда белгиланган вазифалар, амалга ошириладиган ишлар кўламдор ва залворли. Уларнинг ҳаммаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилиши билан янада қимматли. Шундан келиб чиқиб, биз — депутатлар Фармонда белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этсак, кўзланган мақсадларга эришамиз.

Дилрабо ХОЛБОЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 181

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими