Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Янги таҳрирдаги шаҳарсозлик кодекси: унда жамоатчилик омилига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Янги таҳрирдаги шаҳарсозлик кодекси:  унда жамоатчилик омилига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатсида «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда муҳокама қилинаяпти.

Айтиш керакки, янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида «аҳоли пункти», «шаҳар», «шаҳарча» ва «қишлоқ (овул)», объектлар турлари, ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш, «урбанизация» тушунчаси, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа шу каби ибораларга аниқ изоҳ берилмоқда. Қолаверса, лойиҳада юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини таъминлайдиган норма акс эттирилмоқда. Айтиш жоизки мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар бугунги кунда шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида мавжуд бўлган ҳамда шу кунгача очиқ қолиб келаётган масалаларга ҳуқуқий ечим бўлади.

Қонун лойиҳасини пишиқ-пухта ҳолда тайёрлаш мақсадида хорижий тажриба ҳам ўрганилмоқда. Хусусан, Россия, Буюк Британия, Финляндия, Белорусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда шаҳарсозлик сохасида қабул қилинган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий актлар ўрганиб чиқилган ҳолда лойиҳага тегишли нормалар сифатида киритилди.

Масалан партиявий нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, қурилишга рухсат бериш бўйича Президент Фармон ва қарорлари ижроси юзасидан бу борадаги ишларни соддалаштириш, муддатларни қисқартириш, қурилишга рухсатнома олиш ўрнига ҳабарнома жўнатиш орқали қурилишни бошлаш ҳамда оферта шартномаси тузиш механизми жорий этилиши - тадбиркорлар (инвесторлар) томонидан инвестиция киритиш учун қулайлик яратилади. Ўз навбатида бу коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг кучга кириши шаҳарсозлик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиради. Шунингдек, янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида жамоатчилик омилига алоҳида эътибор қаратилаётгани катта янгиликлардан бири бўлди. Унга кўра, эндиликда, объектлар, лойиҳалар қурилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасига қўйилади ва уларнинг фикри, таклифлари асосида ишлаб чиқилади. Бу қуриладиган объектларнинг сифатини бевосита назорат қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодекси қурилиш тизимини электронлаштириш, унда энг замонавий, илғор технологиялар, энергия тежовчи қурилиш материалларини қўллаш, умуман соҳани замонавий босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 89

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими