Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ислоҳотлар натижасида фаолият шаффофлиги таъминланмоқда

Ислоҳотлар натижасида фаолият шаффофлиги таъминланмоқда
Бугунги кунда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат ҳамда жамият кун тартибидаги муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий масалаларни ҳал этишга жамоатчиликни жалб қилувчи ўзига хос кўприк вазифасини бажариб келмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кенг қамровли демократлаштириш жараёнлари бошлангани, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш масаласига устуворлик берилаётгани натижасида сўнгги йилларда нодавлат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш кўлами уч баробарга оширилди.

Биргина 2019 йилда Жамоат фонди томонидан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига 321 та лойиҳани амалга оширишлари учун давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар шаклида 37 млрд. 817 млн. сўмлик давлат кўмаги кўрсатилди.

Бунинг натижасида 1724 та қўшимча касбга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ташкил этилди, уларда 99 041 нафар ёшлар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул ўқитилди. Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг касбий кўникмаларини шакллантирадиган жами 5 та касбий малака эксприментал марказлари ташкил этилди. Улар орқали 700 нафар шахс ишга жойлаштирилди. 100 нафар фарзандларидаги туғма юрак хасталигини даволаш мақсадида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уларнинг соғлиқлари тўлиқ тикланди. Қарши шаҳрида ногиронлиги бор болаларни соғломлаштиришга қаратилган 140 ўринли замонавий ижтимоий мослашув маркази ташкил этилди. Самарқанд шаҳридаги 160 ўринли Болалар ижтимоий мослашув марказининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

2020 йилда эълон қилинган грант танловлари мавзуларида глобал миқёсдаги эпидемиологик вазият, унинг ортидан кутилаётган иқтисодий рецессиянинг салбий оқибатларини юмшатиш масаласининг долзарблиги инобатга олинди. Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлаш, шунингдек, Давлат дастури ижросига жамоатчилик вакилларини жалб қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Жорий йил 15 апрелидан 18 майгача бўлган муддатда “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусида ўтказилган давлат гранти 1-танловига 238 фуқаролик жамияти институтларидан 256 та лойиҳа қабул қилинди. Танлов натижаларига кўра, 51 та лойиҳага жами 2,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида ўтказилган давлат гранти 2-танловига 192 фуқаролик жамияти институтларидан 208 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, танлов якунларига кўра, жами 52 та лойиҳага 2,0 млрд. сўм ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Бу йилги танловларга келиб тушган аризалар таҳлили қуйидаги муҳим жиҳатларни кўрсатмоқда:

Биринчидан, нодавлат ташкилотлари томонидан тақдим қилинган аризаларнинг сифати ошганлиги, уларнинг долзарб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий масалаларни ечишга қаратилганлиги, муаммоларни асослаш қисми кучайганлигини кузатиш мумкин.
Иккинчидан, кўплаб янги ташкил этилган фуқаролик жамияти институтлари иштирок этган бўлиб, улар томонидан карантин шароитида инновацион механизмлар акс этган ёндашувлар кузатилмоқда.

Учинчидан, топширилган аризалар орасида давлат ва фуқаролар ўртасида конструктив мулоқотни ривожлантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолият шаффофлигини ошириш ва кўрстатилаётган хизматларнинг халқчиллигини оширишга қаратилган лойиҳалар кўпроқ кузатилди.

Шуни таъкидлаш керакки, давлат грантлари танловлари билан биргаликда, Парламент комиссиясининг қарорига асосан, жорий йил 15 апрелидан 18 майигача бўлган муддатда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси танлови ҳам ўтказилди.

Ушбу танловга 13 та вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг 5,2 млрд. сўмлик 15 та буюртмаси қўйилди. Шунингдек, унга ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг 68 та лойиҳаси қабул қилинган бўлиб, натижаларга кўра, 15 та ташкилотнинг давлат ижтимоий буюртмаси 5,2 млрд. сўмга қўллаб-қувватлаш тавсия этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти тавсиясига асосан Жамоат фонди фаолиятини ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар учта муҳим вазифани назарда тутади:

— Жамоат фондининг ариза берувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, улар билан мулоқот механизмларини яхшилаш;
— Жамоат фонди фаолияти шаффофлигини янада ошириш, фуқаролар олдида ҳисобдорлигини кенгайтириш;
— Жойларда фаолият юритаётган маҳаллий жамоат фондлари фаолиятини “жонлантириш”, уларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш каби устувор вазифаларни назарда тутмоқда.

Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ННТ, фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Адҳам ШАДМАНОВ,
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси.

Кўришлар сони: 121

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими