Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шаҳарсозликда жамоатчилик назорати ўрнатилади

Шаҳарсозликда жамоатчилик назорати ўрнатилади
Бугун Ўзбекистоннинг ташқи қиёфаси қандай бўлиши керак, аҳолига қандай қулайликлар яратилиши лозим? Мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг самарадорлиги   бевосита мукаммал шаҳарсозлик ва унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлигига боғлиқ. Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юқоридаги саволларга тўла жавоб бўла олади.

Мазкур қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари, мутахассис ва экспертлар иштирокида такомилига етказилмоқда. Бу жараёнда албатта сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилаётган таклиф ва тавсияларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш лозим, амалдаги Кодекс маънан эскирган бўлиб, унда шаҳарсозликни техник тартибга солишнинг замонавий механизмалари, рақобат муҳитини яратиш ва умуман соҳадаги замонавий тенденциялар кўзда тутилмаган эди.  Қонун лойиҳасини маромига етказиш чоғида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилмоқда. Жумладан, лойиҳа “Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий принциплари” деган янги модда билан тўлдирилди. Ушбу киритилган принциплар амалдаги кодексларимиз ва хорижий давлатлар қонунчилиги принципларига мувофиқлаштирилди. Идоравий қурилиш нормалари ҳақида янги киритилган моддада эса идоравий қурилиш нормалари шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги ҳамда улар махсус ваколатли орган билан келишилиши белгиланмоқда. Қурилишда лойиҳа ҳужжатлари муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиқиб, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича янги боб киритилиб, унда қўшимча нормалар акс этмоқда.

Шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назорати муҳим аҳамиятга эга. Кодекс лойиҳасидан ўрин олаётган янги бобда аҳоли пунктининг бош режалари халқ муҳокамасига қўйилиши, аҳолининг ўзи яшайдиган шаҳар ёки қишлоғининг бош режаси тасдиқланишида иштирок этиши ҳудудларда ортиқча сарф харажатлар, ноқонуний қурилмалар, ерларни ноқонуний ўзлаштиришларни олдини олиш каби нормаларга эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида ҳар бир фуқарога ўзи яшайдиган аҳоли пунктида келажакда қандай иншоотлар, инфратузилма объектлари, ижтимоий ва бошқа халқ учун хизмат қиладиган объектлар қурилишига ўзининг фикрини бериши, қолаверса шу объектларнинг қурилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш имкониятларини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида муайян ҳудуддаги ижтимоий ва бошқа масалаларни ечишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлайди, атроф-муҳит муҳофазасини амалга оширишга, бош режаларни ишлаб чиқилиши пухта ҳамда ортиқча харажатларсиз амалга оширилишига шунингдек, ноқонуний ерларни ўзлаштириш ва ноқонуний қурилмалар қуришни олдини олишга замин яратади.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнидаги муҳокамалар чоғида халқ тилида “снос” дея тилга олинадиган муаммога ҳам эътибор қаратилди.  Жумладан, лойиҳага ер участкаларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиш ва зарарни қоплашни таъминлайдиган норма киритилмоқда.

Қонун ижодкорлиги жараёнида илғор мамлакатларнинг соҳага оид тажрибаларига ҳам мурожаат қилинмоқда. Хусусан, қонун лойиҳасини тайёрлашда Канада, АҚШ, Финлаяндия шунингдек, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Белоруссия каби давлатларнинг шаҳарсозликка оид қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Кодекс лойиҳасига киритилаётган қурилиш соҳасидаги назорат турлари, хусусан, соҳа инпекцияси, техник назорат, муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати каби йўналишлар қурилиш сифатини таъминлаш билан бирга, кўплаб эътирозларнинг олдини олади.

Умуман олганда, янги таҳрирдаги Кодексда ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатдан режалаштириш, ер участкаларини бериш ва улардан фойдаланиш, бинокорлик материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштириш масалалари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмоқда.

Мақсад жамият ва давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини амалиётда ифодалаш ва ҳимоя қилиш, аҳоли пункларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдан иборатдир.


Ваҳобжон МУРОДҚОБИЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси

Кўришлар сони: 282

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими