Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Зафар Худайбердиев: Имтиёз фарзандда ота-онасига, унинг мавқеига нисбатан салбий фикр уйғотмаслиги керак

Зафар Худайбердиев: Имтиёз фарзандда ота-онасига, унинг мавқеига нисбатан салбий фикр уйғотмаслиги керак

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ички ишлар идоралари тизимидаги ходимлар фарзандларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёз берилиши қанчалик ижтимоий адолат тамойилига тўғри келади ва бунда бошқа касб эгаси бўлган шахсларининг фарзандларини қалби синмайдими?, деган саволлар муҳокама марказида бўлди.

Ота-оналар бу касб эгалари фарзандларига берилган имтиёзлар сабабини вояга етган ўз фарзандларига амал-тақал тушунтириши мумкиндир, улар ҳам ноилож кўнар, тушунар, лекин масала мурғак қалблар – эндигина бошланғич синфларни тамомлаб, Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига кирмоқчи бўлган болажонларга бориб тақалганда, бундай имтиёзлар сабабини қандай тушунтирасиз?

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқишга ходимлар ва бошқа фуқароларнинг умумтаълим муассасаларида 4-синфни тамомлаган фарзандлари (ўғил болалар) ҳар йилги қабул квоталарига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади. Бунда, жамоат тартибини сақлашда, жанговар ҳаракатларда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган вақтда ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ўқишга танловсиз қабул қилинади.

Балки танловсиз қабул қилинадиганлар тоифасига ота ёки онаси вафотига ички ишлар тизими ходимларининг психологик ва жисмоний босими сабаб бўлган оила фарзандларига ҳам берилиши адолатдан бўлар!

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотаси 50 нафар ўқувчини ташкил этиб, унинг 80 фоизи ходимлар ва 20 фоизи бошқа фуқаролар фарзандларига тақсимланади.

Демак, квотада белгиланган 50 нафар ўқувчининг 40 нафари ходимларнинг 10 нафари эса бошқа фуқаролар фарзандлари бўлиши керак. Шу нисбатнинг белгиланишиёқ тенг ҳуқуқлиликнинг бузилишини кўрсатмайдими?

Танлов 100 фоиз (қайси касб ёки ҳунар эгасининг фарзанди бўлишидан қатъий назар) эркин бўлиши керак, демоқчи эмасман. Агар шундай бўлса, бошқа фуқаролар фарзандлари учун белгиланган 20 фоизлик квота ҳам ходимлар фарзандлари билан тўлиши мантиқан тўғрироқ. Шу сабабли бу нисбат ҳеч бўлмаганда 50/50 бўлиши керак.

Энди ўйлаб кўринг, кучли ўнталикка кира олмаган бошқа фуқаролар фарзандлари: “Қани энди менинг дадам ҳам мелиса бўлганда эди...”, деб ўйлаши табиий. Бу билан бундай имтиёзлар ортидан фарзандда ўз ота-онасига, унинг мавқеига нисбатан салбий фикр уйғотиб қўйилмаяптими?

 

Балки танловсиз қабул қилинадиганлар тоифасига ота ёки онаси вафотига ички ишлар тизими ходимларининг психологик ва жисмоний босими сабаб бўлган оила фарзандларига ҳам берилиши адолатдан бўлар!

Зафар Худайбердиев​,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати



Кўришлар сони: 112

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими