Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш қонун билан мустаҳкамланди

Ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш қонун билан мустаҳкамланди

Бугунги кунда ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинади. Бу ўз навбатида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли қарама-қаршилик ва талқинлар, мураккабликларни келтириб чиқариб келмоқда. Боз устига соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ёввойи ҳайвонлар ҳолати устидан давлат мониторингини олиб боришнинг самарали тизими мавжуд эмас. Шунингдек, овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқи, мажбуриятлари қонун ҳужжатларида аниқ белгиланмаганлиги овланадиган ҳайвон ресурсларининг ҳолатини аниқлашга, улар популяцияси давлат мониторинги тизимининг ривожланишига, мамлакатимизда овланадиган ҳайвон турларининг сони ва овланиш ҳажмларини, уларнинг репродуктив ҳолатини ўрганишга тўсқинлик қилмоқда.

Бу каби омиллар мазкур йўналишда айрим муаммоларнинг келиб чиқиши ва кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, мамлакатимизда 2018-2019 йиллар ва 2020 йилнинг биринчи чорагида овчилик ва балиқчилик соҳасида жами 2447 та ҳуқуқбузарлик аниқланган ва 912 млн. сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган туризмни ривожлантиришда ҳам соҳа истиқболли йўналишлардан ҳисобланади. Мамлакатимизда ов туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, хусусан, хорижий сайёҳларни овчилик соҳасига жалб этиш орқали давлат бюджетига валюта тушумларини ошириш, ов ҳайвонларини етиштириш, тиклаш ва кўпайтириш орқали эса, сарфланадиган харажатларни молиялаштириш имконияти юзага келади.

Айни пайтда Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси моддаларида юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ўз аксини топди.

Қонун лойиҳасида моддаларнинг тўғридан-тўғри амал қилишига эътибор қаратилган. Жумладан,

ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат cиёсатининг асосий йўналишлари;

ёввойи ҳайвонларнинг сони ҳамда тутилган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш кимлар томонидан амалга оширилиши;

ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ҳамда ёввойи ҳайвонлар ўртасида инфекцион касалликлар тарқалишига қарши курашиш;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота бўйича ариза бериш муддатлари ва ким томонидан берилиши;

ёввойи ҳайвонлар турларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб  ов қилиш мавсуми ва муддатлари аниқланиши;

ов қуроллари ва ов қилиш усуллари ҳамда ов қилишнинг хавфсизлик қоидалари бўйича нормалар киритилиши;

ов туризмини янада ривожлантириш мақсадида чет эллик фуқаролар ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳамда овчилик хўжалиги ўртасида тузилган шартнома асосида чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этилиши;

халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ҳалқаси, микрочипи, ёрлиқчаси, тамғаси бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда овчилик хўжалигининг ваколатли шахсига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига улар томонидан кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига топшириш учун ахборот тақдим этилиши;

қандай ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) деб эътироф этилиши;

ов қилиш учун зарурий ҳужжатлар ва улар ким томонидан берилиши;

овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқининг аниқланиши;

жамоатчилик танишиш имкониятига эга бўлган ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси бўйича нормалар белгилаб қўйилган.

Шунингдек, депутатлар таклифи асосида Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолигига мажбурийлиги масаласидаги норма чиқарилиб, ов соҳасида фаолият юритувчи жамоат бирлашмалари томонидан муомалага лаёқатли, ўн саккиз ёшга тўлган, овчилик минимуми бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилик гувоҳномаси берилиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши овчилик ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назоратини кучайтиришга, ов туризмининг ривожлантирилишига ҳамда ов хўжаликлари ҳолатининг яхшиланишига олиб келади.

Хайрилло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 69

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими