Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар белгиланмоқда

Тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар белгиланмоқда
Маълумки, пандемия даврида бутун дунёда шу жумладан, мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда иқтисодиёт соҳасида айниқса аҳолининг даромадларини сезиларли даражада пасайишига олиб келди. Шу давр ичида барча соҳаларни ривожлантириш, рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, карантин шароитида аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бизнес секторларига кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланиб келинмоқда. Шу билан бир қаторда кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилмоқда.

Жорий йилнинг 18 май куни коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш бўйича навбатдаги чора‑тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Мазкур фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди. Бу эса пандемия вақтида иш фаолиятида даромадлари пасайган ёки умуман фаолият олиб бормаган кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш тақдим этмоқда.

Энг аҳамиятли томони, ушбу фармонда тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилиши ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади.

Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Жамғарма тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги фоиз харажатларини қоплашга компенсация беришни бошлайди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини кўпайтириш мазкур фармонда устувор мақсад қилиб белгиланган.

Баҳром Раҳмоналиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси



Кўришлар сони: 73

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими