Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун фарзандларимиз, халқимиз келажагини белгилайди

 Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун фарзандларимиз, халқимиз келажагини белгилайди

Таълим олиш ҳуқуқи инсоннинг энг устувор ҳуқуқларидан бири. Кишининг келажакда қандай инсон бўлиши, шахс сифатида камол топиши, касб танлаши, орзу-ҳаваслари рўёби, умуман, ҳаётда қандай яшаши айнан таълим билан боғлиқ.

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фарзандларимизнинг жаҳон андозалари даражасида замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, кадрлар тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Таълим соҳасида бўлаётган ислоҳотлар самарадорлигини тизимда бўлаётган ўзгаришлардан ҳам билишимиз мумкин. Лекин ҳаёт бир жойда тўхтаб қолмайди, айниқса, таълим соҳаси шиддат билан ривожланяпти. Шунга ҳамоҳанг тарзда тизимдаги ислоҳотлар ҳам янада чуқурлашиб боравериши зарур. Бу эса ўз навбатида соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишини тақозо этади.

Амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига 20 йилдан ошди. Табиийки, қонун нормалари бугунги изчил ислоҳотларга мос келмай қолган, таълим тизими янги, айтиш мумкинки, замонавий қонунга муҳтож бўлиб келаётган эди. Шунинг учун соҳадаги барча ютуқ ва камчиликлар, жаҳондаги тажриба ва тенденцияларни инобатга олган ҳолда, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин кечди. Палата мажлисида қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди. Бу бевосита мамлакат, фарзандларимиз келажаги ва тақдирига дахлдор масала бўлгани учун ҳам депутатлар муҳокамаларга жиддий ёндашди, кескин баҳс-мунозаралар бўлди.

Қонун лойиҳасидан бир қатор ҳавола меъёрлар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган нормалар киритилди. Ниҳоят, парламент қуйи палатаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди.

Янги таҳрирдаги қонунда таълим олиш ҳуқуқига оид бир қатор нормалар мавжуд. Масалан, таълим олиш ҳуқуқида инновацион фаолият билан боғлиқ масалалар ҳам кўзда тутилди. Эндиликда таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни ва таълим дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш шакллари қўллаб-қувватланади. Қонунда фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ яна бир қатор меъёрлар мавжуд.

Ўқитувчи мақоми ошса, таълимда ҳам юксалиш бўлади. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Қонунда педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар фаолиятининг кафолатлари белгиланган. Педагог ходимларга ўз касбий фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилади, шунингдек, уларнинг ижтимоий мақомини ҳамда обрўсини оширишга доир ҳуқуқ ва эркинликлар берилади. Педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

Яна бир муҳим масала. Қонун лойиҳасига инклюзив таълим тушунчаси ҳам киритилди. Ҳар бир боланинг ижтимоий келиб чиқиш ҳолатидан қатъи назар таълим олишда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, ҳар қандай ажратиш ва камситишларнинг олдини олишда бу муҳим аҳамиятга эга. Бу масалалар партиямиз Сайловолди дастурида алоҳида қайд этилгани, қонунда белгиланган меъёрлар муҳим ўзгаришларга асос бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

 

Улуғбек ИНОЯТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

ЎзХДП фракцияси раҳбари


Кўришлар сони: 71

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими