Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Равшанбек БЕГМАТОВ: Карантин тарихини биласизми?

Равшанбек БЕГМАТОВ: Карантин тарихини биласизми?

Бугун бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олмоқда. Айни вақтда бу каби эпидемиологик фожеаларга инсоният бошига тушиб турган замонавий бало сифатида қараш нотўғри. Бундай офатлар инсоният тарихида мудом бўлган ва ҳар доим инсоннинг табиат олдида ожиз эканлигини яна бир бор эслатгандек гўё.

Карантин сўзи италянча сўз бўлиб, 40 кун, деган маънони англатади ҳамда муайян нарсадан тийилиш ёки ихоталанишга нисбатан ишлатилади. У машҳур тиббиётчи ва файласуф Гиппограт томонидан фанга олиб кирилган ҳамда дастлабки даврдан бошлаб тиббиёт соҳасининг махсус термини сифатида ишлатилган. Карантин қоидалари қадимги даврдан маълум бўлиб, турли юқумли касалликлар тарқаган мамлакатлардан келган кемалар бандаргоҳларга киритилмай, 40 кун давомида карантин ҳолатида ушлаб турилган.

Карантин ва у билан боғлиқ қарашларни дунёдаги биринчи файласуф Пифагор 4 рақами билан боғлайди. Яъни ўт, ҳаво, сув ва олов ушбу унсурлар табиатнинг асоси сифатида кўрсатади. 4 нинг кўплик шакли 40 сифатида белгилаб, дунёни рақамлар бошқариши ҳақидаги ўзининг таълимотини яратади. Шу ўринда қадимги Шарқ цивилизациясида муҳим роль ўйнаган зардуштийликда ҳам 4 унсур табиатнинг асосини ташкил этганлиги ҳақидаги қарашлар мавжуд эканлигига назар ташласак, бу бизнинг аждодларимизга ҳам бегона бўлмаганлигини кўришимиз мумкин.

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, илк карантин Жазоирнинг Вахрон шаҳрида 194 йил ўрнатилган бўлса, XIV  асрда хориждан келган савдо кемаларига нисбатан Венецияда карантин йўлга қўйилган. 1830 йилда Ширнесса ва 1900 йилда Квинсленд портларида ўрнатилган. Дунёда илк бор 1851 йилда карантинга бағишланган илк халқаро конференция бўлиб ўтган.

Ўрта Осиёда ҳам карантин қоидалари қадимдан мавжуд бўлса-да, илк бор 1892 йил Тошкентда “вабо исёни” муносабати билан ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин. 1918 йил бутун дунёга ҳатто биринчи жаҳон урушидан ҳам кўра кўп қурбон келтирган “испан грипи” натижасида кўплаб мамлакатларда карантин тартиби белгиланган.

Қисқаси, шуни қайд этиш лозимки, карантин инсоният учун бегона эмас. Бунинг ортидан ҳар доим ҳам кучли ваҳима ва жазавага тушиш ҳолатлари содир бўлган. Бунинг олдини олиш бўйича Абу Али ибн Сино ўз даврида “ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир, хотиржамлик ярим соғлиқдир, сабр эса шифонинг бошланишидир” деган гаплари айни ечимдир.

Шарқ халқларида карантин сўзи рус тили орқали кириб келган бўлса-да, ислом дини ва тасаввуф таълимотида ҳам 40 кун билан боғлиқ жуда кўп ҳадислар ва ривоятлар мавжуд. Халқимиз буни содда қилиб “чилла” сўзи билан ифодалайди.

Биз бунинг мазмунини тўлақонли кўрсатишдан йироқ ҳолда чилла шароитида амал қилиш зарур бўлган айрим жуда зарур маслаҳатларни келтириб ўтишни лозим топдик.

Чиллада ўтирган шахс одамлардан узоқ, доимо таҳоратли бўлиши, парҳезга риоя қилиши, заруратсиз мулоқот қилмаслик каби талаблар ҳам мавжудки, бу бир томондан, бугунги пандемия шароитида муҳим эканлигини ҳатто буюк уломоларимиз ҳам эътироф этишган.

Биз ўзимизни чин мусулмон сифатида билар эканмиз, буюк маданият яратган халқ авлодимиз, деб фахрланар эканмиз, аждодлар ўгитларига ҳам қатъий амал қилишимиз зарур.

Чунки, миллатнинг келажаги борлигини таъминловчи воситалардан бири бу — миллий қадриятларимиз. Қадриятлар қадр топган юртимиз фуқаролари, азизларимиз, отахон ва онахонлар, ака ва укаларимиз ўз келажагингиз, орзу-умидларингиз рўёбини кўришни хоҳлайсизми, унда бугун уйда қолинг! Зеро, бу сизнинг танловингизгина эмас, бутун халқимизники эканлигини унутманг.

Биз келажак учун жавобгармиз.

 

Равшанбек БЕГМАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

 Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 335

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими