Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нодир ЖУМАЕВ: Кўрилаётган чоралар инқироздан асрайди

Нодир ЖУМАЕВ: Кўрилаётган чоралар инқироздан асрайди
Бугунги глобал танглик ҳолатини келтириб чиқарган COVID – 19 пандемияси жаҳон иқтисодиётини турғунликка олиб келди. Бу ҳақда Халқаро  валюта фондининг охирги мурожаатида маълум қилинди. Бу вазият эса 2008—2009 йиллардаги жаҳон инқирози давридан ҳам ёмонроқ бўлган ҳолатдир. Халқаро валюта фонди томонидан банкротлик ва иш жойларининг қисқариши иқтисодиётнинг тикланиш имкониятига путур етказиши мумкин бўлган асосий хавф сифатида кўрилмоқда.
Мамлакатимизда короновирус пандемияси юзага келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни юмшатиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ўз самарасини беради, албатта. Иқтисодиёт тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари берилаётган иқтисодий имтиёз ечимлардан самарали фойдаланишда, ўзларининг узоқ муддатли стратегик режаларини яна бир бор кўриб чиқишни тақазо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган фармони глобал иқтисодий танглик шароитида қабул қилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжат орқали, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, карантин даврида фаолият юритиш имкониятига эга бўлмаган ташкилот ва корхоналарга ер, мол-мулк, даромад солиғидан озод қилиш ва турли иқтисодий ечимлар белгилаб берилди.
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан юридик шахсларнинг кечиктирилган кредитлари 7,9 трлн., жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг навбатдаги 6 ойи мобайнида сўндирилиши лозим бўлган кредитлар бўйича муддати узайтириладиган тўловлар ҳажми 4,7 трлн. сўмни ташкил этмоқда.
Шу муносабат билан мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига тижорат банклари 2,6 трлн. сўм ҳажмидаги қўшимча ликвидлик ресурслари билан таъминланади ва уларга 3 йил муддатгача 2 трлн. сўмгача миқдорда ликвидлик тақдим этилади. Бу эса, карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлланилмаслигига имкон беради.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, кўрилаётган бу каби тезкор чора-тадбирлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишига ижобий таъсир ўтказиши шубҳасиз.
Энг муҳими, барча фуқаролар белгиланган тиббий талабларга қатъий амал қилсалар, ўзлари ва оила аъзолари ҳаёти, соғлиғига масъулият билан ёндашсалар, COVID – 19 пандемияси келтириб чиқараётган барча қийинчиликларни тез фурсатда енгиб ўтамиз.

Нодир ЖУМАЕВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП Фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 415

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими