Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ваҳобжон МУРАТҚОБИЛОВ: Шунча саъйи-ҳаракат ўз-ўзидан бўлмаётганини наҳот тушуниб етмаймиз?

Ваҳобжон МУРАТҚОБИЛОВ: Шунча саъйи-ҳаракат ўз-ўзидан бўлмаётганини наҳот тушуниб етмаймиз?

Бугун бутун дунё аҳли кўзга кўринмайдиган ёв деб аталаётган коронавирус пандемиясига кескин кураш олиб бормоқда. Мамлакатимизда бу таҳдидга қарши самарали кураш олиб борилаётганини жаҳон тан олмоқда. Ушбу фикрларимни коронавирусга қарши туриш бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан қабул қилинган резолюция матни Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида тайёрлангани ҳам яққол тасдиқлайди. Тождор вирус туфайли миллионлаб одамларнинг ҳотиржамлиги йўқолди. Инсонларнинг, оилаларнинг бир зумда шу касаллик билан хасталанганлиги, ундан азият чекаётганлиги, қолаверса вирусдан зарарланганлар сони бир кунда 22 нафарга кўпаяётгани  ҳар биримизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга, санитария ва гигиена талабларига амал қилишимизга, энг асосийси эълон қилинган карантин талабларига сўзсиз риоя қилиш лозимлигини кўрсатиб қўймоқда.  
Инсон ҳаётида яхши кунлари кўп бўлади. Шундай вақтларда албатта уни кўпчилик билан баҳам кўриш яхши. Аммо, бутун дунё, жумладан Ўзбекистонга ҳам коронавирус пандемияси хавф солиб турган ва мамлакатимиз фуқаролари саломатлигини ўйлаб карантин жорий этилаётган бир пайтда карантиндан қочиб кетиш, яқинларни бир жойга тўплаб, турли маросим ва тадбирлар ўтказилишини оқлаб бўлмайди албатта. Жойларда тўйлар ўтказилаётгани эса - бу қуюшқондан чиқиш....    
Куни кеча Президентимизнинг сўнгги бир ой ичида учинчи бор халқимизга қилган мурожаати мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, мамлакат, унинг фуқаролари тақдири Президентнинг бир сония бўлсада эътиборидан четда эмас. Давлатимиз, ҳукумат томонидан бугунги кунда кўрилаётган чораларнинг кўлами фикримизнинг тасдиғи бўла олади. 
Мурожаат давомида юртимизга келган бу синов жараёнида юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва чуқур масъулият  ҳар бир юртдошимизнинг шиори бўлиши лозимлигига ишора берилди.
Президентимиз мурожаатда бу касаллик бизнинг юртимизда оз қайд этилди, бу менинг вилоятимда, менинг, шаҳрим, менинг қишлоғим, менинг маҳалламда йўқ деб бепарволикка йўл қўйиш қаттиқ хатони англатишини айтиб ўтди. 
Кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётган, давлат ўз фуқароларига қўлидан келган барча ғамхўрликни кўрсатаётган бир пайтда карантинга амал қилмаслик, бу албатта хиёнат.
Ана шу ғамхўрликни катта маблағ эвазига фуқароларимиз саломатлиги учун  Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида 10 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонасининг барпо этилаётгани, Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилаётгани ҳам англатиб турипти. 
Шунингдек, хорижий мамлакатлардан малакали шифокорларнинг жалб этилаётгани ҳам таҳсинга сазовор. Буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлмаётганини онгли мавжудот дея аталмиш инсон наҳот тушуниб етмайди?
Юртбошимиз ўта куюнчаклик билан сўзлаган бу мурожаатнинг мазмун-моҳиятини халқимиз, ҳамюртларимизнинг ҳар бирлари тўла англаб етиб, унга масъулият билан эътибор қаратишлари, давлатимиз томонидан белгиланган барча талаб ва қоидаларга бирдек амал қилишлари ҳозирги шароитда ҳар қачонгидан ҳам жуда муҳимдир. 
Хулоса шуки, ҳотиржам, бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун барчамиз бирдек ҳаракат қилиб ўзимизни, оиламизни, фарзандларимизни, ёши улуғ кексаларимизни, маҳалладошларимизни, юртдошларимизни асрашимиз лозим. Бу синовли кунлар ҳам ўтар кетар. Яратганнинг бизга берган энг улуғ неъмати бу – соғлиғимиз, уни асраш ва мустаҳкам қилиб бориш ўзимизга боғлиқ. Касаллик ҳеч бир оилага кириб келмасин.

Ваҳобжон МУРОДҚОБИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси,
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси




Кўришлар сони: 321

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими