Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилмурод ИСМОИЛОВ: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад-халқимиз оғирини енгил қилиш

Дилмурод ИСМОИЛОВ: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад-халқимиз оғирини енгил қилиш
Бутун дунёда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда  кечаётган оғир вазиятда, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ишлаб чиқариш, саноат, хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт тармоғи ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини янада  қўллаб-қуватлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қисқа муддат ичида икки та муҳим ҳуқуқий ҳужжат имзоланди.
 Ҳусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 апрель куни имзоланган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон иқтисодёт тармоғига қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб бериш билан бирга, уларни иқтисодий танг ҳолатига тушиб қолмасдан,  жадал ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилиш билан бирга, улар фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим омил бўлиши  шубҳасиз.
Шу билан бирга, Фармон билан жорий йилнинг март–июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва  14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши ҳамда  ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди.
Яна бир муҳим жиҳат, Фармон билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдириш вазифаси юклатилди.
Бу эса ўз навбатида ҳар қандай вазиятда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами Президентимизнинг эътибори марказида эканлигининг яққол далилидир.
Юқоридаги муҳим имкониятларни яратиб бериш асносида куни кеча Президентимиз ҳалкимизга қилган мурожаатларида хозирги вазиятда  “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масьулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар бир раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 
Албатта, биз депутатлар ҳам давлатимиз раҳбарининг мазкур мурожаати ва Фармонларини ҳалқимизга етказиб, иқтисодиётни барқарор ривожланишининг таъминланишида ҳамда пандемия вазиятини тўлиқ назоратга олишда, шу жумладан касалликка чалинган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлашда Юртбошимиз билан ёнма-ён бўлиб хизмат қилиб, ўз ҳиссамизни қўшамиз.
 
Дилмурод ИСМОИЛОВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
Адолат СДП фракцияси аъзоси

Кўришлар сони: 307

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими