Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Алишер ҚОДИРОВ: Президент Фармони халқимизни янада жипсликка ундовчи тарихий ҳужжат бўлди

Алишер ҚОДИРОВ: Президент Фармони халқимизни янада жипсликка ундовчи  тарихий ҳужжат бўлди

Жаҳон миқёсида 3,5 миллиарддан зиёд фуқаронинг карантинда экани коронавирус пандемияси кўламидан далолат беряпти. Ушбу иллат, ҳатто, энг қудратли ва соғлиқни сақлаш тизими ўта ривожланган давлатларни ҳам саросимага солиб қўйганига гувоҳ бўляпмиз.

Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистонда танланган йўл, аҳолининг ҳар бир қатлами учун ўзига хос қўллаб-қувватлаш тизимининг яратилгани коронавирусни жиловлаш имконини берди. Бундай тизимли чоралар ҳақида сўз кетганида, Президентимиз томонидан 3 апрель куни имзоланган аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонда белгилаб берилган йўналишлар Янги Ўзбекистонда чинакам халқчил сиёсат олиб борилаётганини яна бир бор кўрсатди, дейиш мумкин.

Ушбу ҳужжат замирида, энг аввало, ижтимоий муҳофазага муҳтож одамларни қўллаб-қувватлаш, ўрта қатлам вакилларига етказилаётган зарарни қоплаш орқали бугунги вазиятдан халқни беталафот олиб ўтиш мақсади мужассамдир.

Фармоннинг тарихийлиги, ижтимоий аҳамияти шундаки, унда бирон бир соҳа ёки тизим четда қолмади. Хусусан, партиямиз электорати бўлган ҳунарманд аҳлини қўллаб-қувватлашга 50 миллион доллар маблағ йўналтирилиши белгиланди. Жами эса, коронавирус пандемияси оқибатларини бартарф этишга 20 триллион сўм миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди. Ушбу фармон дунё аҳли оғир синовларни бошдан кечираётган бир пайтда халқимизни янада жипсликка ундовчи ҳужжатга айланганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Давлат раҳбарининг дунёқарашимизни ўзгартириш ҳақидаги тавсияларидан ҳам тегишли хулосалар чиқаришимиз керак.

Шу ўринда, “Ўзларингни асранглар, ўзларингга эътибор беринглар, фарзандлар ва ота-онангларингизни ўйланглар”, деган гаплар эса, чинакам халқ Президентининг ўз халқига мурожаати бўлди, дейиш мумкин.

Мурожаатда таъкидланганидек, бугунги синовли кунлардан қудратли, ўзаро меҳрли бўлиб ўтиш барчамизга насиб қилсин.

Алишер ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари


Кўришлар сони: 565

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими